Бугун Ўзбекистон бўйлаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин

© Sputnik/Рамиз БахтияровОсень в Ташкенте.
Осень в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2023
Oбуна бўлиш
Бугун фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйлаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +5...+10 даража бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +8...+10 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +2...+7 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0