https://sputniknews.uz/20230130/iliq-biroq-yomgirli-ozgidromet-hafta-davomida-kutilayotgan-ob-havo-haqida-malumot-berdi-31827631.html
Илиқ, бироқ ёмғирли: Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Илиқ, бироқ ёмғирли: Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Sputnik Ўзбекистон
Мамлакат ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлиши прогноз... 30.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-30T13:57+0500
2023-01-30T13:57+0500
2023-01-30T13:57+0500
жамият
ўзгидромет
об-ҳаво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/14/24687942_0:127:1280:847_1920x0_80_0_0_ecf10444ee507e820a780a319d7e526a.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Бугун, 30 январь куни, республика ҳудуди бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.31 январь куни мамлакат ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида республика бўйлаб ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади.Синоптиклар прогнозига кўра, 1 февралдан 3 февралгача Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади. Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик 1-2 февраль кунлари кучли бўлади.31 январь ва 1-2 февраль кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида меъёр атрофида бўлади ва кечалари -1...+4 даража, кундуз кунлари +5...+10 даражани ташкил этади.Пойтахтда бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +7...+9 даража бўлади.31 январь куни бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+2 даража, кундузи +7...+9 даража бўлади.1-2 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари +2...+5 даража, кундуз кунлари +5...+10 даража бўлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/14/24687942_106:0:1235:847_1920x0_80_0_0_5bd820e7558cc8227cc93de772cac47b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзгидромет, об-ҳаво
жамият, ўзгидромет, об-ҳаво
Илиқ, бироқ ёмғирли: Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди
Мамлакат ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Бугун, 30 январь куни, республика ҳудуди бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, деб
хабар бермоқда Ўзгидромет.
31 январь куни мамлакат ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида республика бўйлаб ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади.
Синоптиклар прогнозига кўра, 1 февралдан 3 февралгача Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади. Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик 1-2 февраль кунлари кучли бўлади.
31 январь ва 1-2 февраль кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида меъёр атрофида бўлади ва кечалари -1...+4 даража, кундуз кунлари +5...+10 даражани ташкил этади.
Пойтахтда бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +7...+9 даража бўлади.
31 январь куни бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+2 даража, кундузи +7...+9 даража бўлади.
1-2 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари +2...+5 даража, кундуз кунлари +5...+10 даража бўлади.