Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 26 январнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Иван Родионов / Медиабанкка ўтишТанки Т-72 народной милиции ДНР на дороге под Волновахой.
Танки Т-72 народной милиции ДНР на дороге под Волновахой. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари жанговар ҳаракатларнинг барча йўналишида интенсив ҳаракатларни кучайтирди. Ўтган сутка давомида душманнинг йўқ қилинган қурол-аслаҳаси сони ошди.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг ўтган сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлиги баёноти:

Купянск йўналишида Россия Қуролли кучларининг "Ғарб" гуруҳи артиллерияси УҚКнинг 14 ва 92 механизациялашган бригадаларининг Харков вилоятининг Цинковка, Тимковка ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудларида тўпланган кучларига зарба берди. Зарба натижасида 20 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, зирҳли жанговар машина, пикап ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида ДХРнинг Ямполовка аҳоли пункти, Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида УҚКнинг 25-ҳаво-десант ва 95-ҳаво-десант бригадалари бўлинмаларига зарба берилди. Натижада душманнинг 70 тагача ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлди ва яраланди, иккита зирҳли жанговар машина ва АҚШда ишлаб чиқилган М-777 артиллерия тизими йўл қилинди.
Донец йўналишида Росси ҚКнинг "Жануб" қўшинлар гуруҳи янги ва қулай позицияларни эгаллади. ДХРнинг Константиновка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг артиллерия ўқ-дорилари омбори йўқ қилинди, 40 дан ортиқ Украина ҳарбий хизматчилари, битта БМП, иккита "Град" реактив тизими ҳамда АҚШда ишлаб чиқарилган М109 "Паладин" ўзиюрар артиллерия мосламаси, иккита Д-20 ва "Гиацинт-Б" гаубицалари, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган АТ/ТPQ-50 артиллерияга қарши радарлар йўқ қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Восток" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Запорожье вилоятининг Павловка ва Левадное аҳоли пунктлари ҳамда ДХРнинг Угледар ҳудудларида душманга зарба берди. Натижада 60 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина ва иккита юк машинаси йўқ қилинди. Бундан ташқари, ДХРнинг Угледар, Червоное ва Канцеровка аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳарбий техника учун ёқилғи сақланадиган иккита омбор ва УҚКнинг артиллерия ўқ-дорилари сақланадиган учта омбор йўқ қилинди.
Херсон йўналишида батареяга қарши жанглар доирасида учта Д-20 гаубицаси, "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси ва АҚШда ишлаб чиқарилган иккита АN/ТPQ-37 ва АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радарлари йўқ қилинди. Шунингдек, Херсон вилоятининг Дудчаний, Токаревка ва Днепропетровск вилояти Червоногригоривка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг ўқ-дорилари сақланадиган тўртта омборга зарба берилди.
Авиация, ракета қўшинлари ва артиллерия ўтган сутка давомида 119 та ҳудудда жойлашган 83 та артиллерия бўлинмасига зарба берди. Николаев вилоятининг Очаков шаҳри яқинида С-300 зенит-ракета мажмуасининг радар станцияси йўқ қилинди.
Космик-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти ДХРнинг Андреевка қишлоғи яқинида ва Угледар яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита Су-25 самолётини уриб туширди.
Ҳаво мудофаа тизими ЛХРнинг Кременная, Житловка, Новокраснянка, ДХРнинг Никольское, Запороже вилоятининг Новопрокоповка ва Дорожнянка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 8та учувчисиз аппарати, "Ольха", "Ураган" ва HIMARS кўп ракета тизимларининг 7 та ракетаси уриб туширилди. Херсон вилоятининг Костогризово қишлоғи яқинида АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган "HARM" антирадар ракетаси уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан Украина Қуролли кучлари жами 379 та самолёт, 204 та вертолёт, 2956 та учувчисиз учиш аппарати, 402 та зенит-ракета тизими, 7634 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 990 та кўп марталик жанговар машиналар ракета тизимлари, 3921 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8180 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0