https://sputniknews.uz/20230125/ukraina-mudofaasi-darz-ketdi-on-minglab-askar-qurshovda-qolishi-mumkin-31697747.html
Украина мудофааси дарз кетди. Ўн минглаб аскар қуршовда қолиши мумкин
Украина мудофааси дарз кетди. Ўн минглаб аскар қуршовда қолиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Украина Қуролли кучлари катта йўқотишларга учради ва Артёмовскда узоқ қола олмайди. Бу шаҳар Донбасс учун асосий жанг бўладиган Краматорск ва Славянскга... 25.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-25T21:54+0500
2023-01-25T21:54+0500
2023-04-05T18:43+0500
колумнистлар
украина
донецк халқ республикаси (дхр)
луганск халқ республикаси (лхр)
запорожье вилояти
херсон вилояти
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31444225_0:10:1921:1090_1920x0_80_0_0_1bdb93cf86ccd5c2a0a9a0d1eeb3f5ef.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Россия армиясининг янги йилдаги биринчи муҳим тактик ғалабаси, ДХРда Соледарнинг озод қилиниши, Украина Қуролли кучларининг (УҚК) Донбассдаги энг кучли мудофаа марказларидан бири бўлган Артёмовск атрофидаги транспорт узелларини ёпиш имконини берди. Кейинчалик нима бўлиши мумкинлиги ҳақида - Sputnik мақоласида.Таъминотни кесишРус қўшинлари Артёмовскни Северск билан боғлайдиган автомобил магистралини тўсиб қўйдилар. Энди у томондан Украина Қуролли кучлари учун қўшимча кучлар етиб келмайди. Соледар қўлга киритилгандан сўнг Артёмовск шимоли-ғарбий томондан ўраб олинди. Ушбу кўприкдан ҳужум қилаётган шимолда Раздоловка, ғарбда Благодатний ва жануби-ғарбда Красная Гора йўналишида ҳаракатланмоқда. Украина мудофааси дарз кетди.Жанубда ҳам муваффақиятлар бор. Яқинда Артёмовскдан Константиновкагача бўлган стратегик муҳим магистралга беш-олти километр яқин жойлашган Клешеевка қўлга киритилди. Бундан буён ушбу йўл орқали "Бахмут гуруҳи" учун аскарлар, техника ва ўқ-дори етказиб бериш анча қийин бўлади.Аммо Артёмовскдан Славянсккача бўлган йўл очиқ. Уни тўсиб қўйиш учун Украина Қуролли кучларини Красная Гора ва Парасковиевкадан сиқиб чиқариш керак. Ўшанда УҚКнинг кўп минглик гуруҳи қуршовга тушади.Артёмовск "гўшт майдалагич"иАртёмовскнинг ўзида ҳозир жанглар кетмоқда. Ҳужум бўлинмалари шаҳарнинг шарқий ва жанубий қисмларида позицияларни эгаллади. "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов журналистларга айтишига кўра, яқин орада Украина Қуролли кучларини тезкор қуршовга олиш ҳақида гапириш мумкин бўлади.Лекин Украина қўшинлари ҳам мудофаага узоқ вақт тайёрланган. Ҳар куни янги-янги бўлинмалар жангга киришади. Ғарб ОАВлари ҳисоб-китобларига кўра, бу ерда УҚКнинг кунлик йўқотишлари уч хонали рақамлардан иборат.Артёмовск жуда катта шаҳар бўлиб, у ерда жанглар бошлангунга қадар 70 мингга яқин аҳоли яшаган. Унинг забт этилиши “бир бўлак ердан ҳам воз кечмасликни” эълон қилган Киев раҳбариятининг обрўсига қаттиқ таъсир қилади, дейишмоқда таҳлилчилар.Ва ниҳоят, Артёмовск муҳим транспорт маркази бўлиб, яқин вақтгача Донбассдаги УҚКнинг бутун гуруҳи шу ердан таъминланган. Бу ердан Славянск, Северск, Лисичанск, Попасная, Светлогорск, Горловка ва Константиновкага йўллар кетган. Яъни, гап Россия қўшинларининг навбатдаги ҳужуми учун муҳим трамплин ҳақида кетмоқда.Жанубдан чалғитишЯқинда AFP агентлиги юқори мартабали америкалик мулозимга таяниб, Пентагон Киевга Северск-Артёмовск чизиғини тарк этиб, ғарбда қараб мудофаа чизиғини эгаллашни қатъий тавсия қилгани ҳақида хабар берди. Америкалик маслаҳатчилар Украина Қуролли кучларини ушбу йўналишга қўшин ва техника жўнатишдан тийилиш ҳақида огоҳлантирдилар, чунки бу ерда Россия етакчилик қилмоқда. Кучларни баҳорги ҳужум учун Жанубда тўплаш яхшироқдир.Бироқ, Киев бошқача қарор қабул қилган кўринади.Шу билан бирга, рус қўшинлари Запороже вилоятида ҳам фаоллашди. Вилоят маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилишича, Украина бўлинмалари тўқнашув чизиғидаги ўнлаб аҳоли пунктларини қолдириб кетганини маълум қилди. Хусусан, Запорожедан 25 километр узоқликдаги Днепр соҳилидаги Каменка қишлоғи. Шарқда ҳам Орехов ҳудудида олдинга силжидик.Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари катта йўқотишларга учради. Ва, афтидан, улар бошқа йўналишларда - биринчи навбатда, улар учун вазият кундан-кунга ёмонлашиб бораётган Артёмовскда узоқ қола олмайди. Бу шаҳар Донбасс учун асосий жанг бўладиган Краматорск ва Славянскка борадиган эшикдир.
украина
луганск халқ республикаси (лхр)
запорожье вилояти
херсон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0d/31444225_184:0:1637:1090_1920x0_80_0_0_d4e6dca4b6d4836bd8b0237caf1edc94.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Андрей Коц
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/438/41/4384134_262:0:2310:2048_100x100_80_0_0_52cf3ba73eab3192ab97df66b0fde5e6.jpg
колумнистлар, украина, донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр), запорожье вилояти, херсон вилояти, россия
колумнистлар, украина, донецк халқ республикаси (дхр), луганск халқ республикаси (лхр), запорожье вилояти, херсон вилояти, россия
Украина мудофааси дарз кетди. Ўн минглаб аскар қуршовда қолиши мумкин
21:54 25.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Украина Қуролли кучлари катта йўқотишларга учради ва Артёмовскда узоқ қола олмайди. Бу шаҳар Донбасс учун асосий жанг бўладиган Краматорск ва Славянскга борадиган эшикдир - Рогов.
ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Россия армиясининг янги йилдаги биринчи муҳим тактик ғалабаси, ДХРда Соледарнинг озод қилиниши, Украина Қуролли кучларининг (УҚК) Донбассдаги энг кучли мудофаа марказларидан бири бўлган Артёмовск атрофидаги транспорт узелларини ёпиш имконини берди. Кейинчалик нима бўлиши мумкинлиги ҳақида -
Sputnik мақоласида.
Рус қўшинлари Артёмовскни Северск билан боғлайдиган автомобил магистралини тўсиб қўйдилар. Энди у томондан Украина Қуролли кучлари учун қўшимча кучлар етиб келмайди.
Соледар қўлга киритилгандан сўнг Артёмовск шимоли-ғарбий томондан ўраб олинди. Ушбу кўприкдан ҳужум қилаётган шимолда Раздоловка, ғарбда Благодатний ва жануби-ғарбда Красная Гора йўналишида ҳаракатланмоқда. Украина мудофааси дарз кетди.
Жанубда ҳам муваффақиятлар бор. Яқинда Артёмовскдан Константиновкагача бўлган стратегик муҳим магистралга беш-олти километр яқин жойлашган Клешеевка қўлга киритилди. Бундан буён ушбу йўл орқали "Бахмут гуруҳи" учун аскарлар, техника ва ўқ-дори етказиб бериш анча қийин бўлади.
Аммо Артёмовскдан Славянсккача бўлган йўл очиқ. Уни тўсиб қўйиш учун Украина Қуролли кучларини Красная Гора ва Парасковиевкадан сиқиб чиқариш керак. Ўшанда УҚКнинг кўп минглик гуруҳи қуршовга тушади.
"Бу ерда улар ўжарлик билан курашмоқдалар ва ўз позицияларини жуда қийин, истамасдан тарк этишмоқда," дейди чақириқ белгиси "Клим" бўлган 1-армия корпусининг офицери. "Бу ерда нафақат ҳудудий мудофаа қўшинлари ҳарбийлар ҳам бор. Шунингдек кўплаб ёлланма аскарлар, асосан, польшалик. Уларда етарлича техника ва ўқ-дори бор, аммо артиллерияда биз устунликка эгамиз. Бундан ташқари, бу соҳада артиллерия ва разведкачилар ўртасида яхши алоқа йўлга қўйилган.
Артёмовск "гўшт майдалагич"и
Артёмовскнинг ўзида ҳозир жанглар кетмоқда. Ҳужум бўлинмалари шаҳарнинг шарқий ва жанубий қисмларида позицияларни эгаллади. "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов журналистларга айтишига кўра, яқин орада Украина Қуролли кучларини тезкор қуршовга олиш ҳақида гапириш мумкин бўлади.
Унинг сўзларига кўра, Россия армияси ҳужумни жуда эҳтиёткорлик билан олиб бормоқда. Чунки у ерда жуда кўп тинч аҳоли бор. Шаҳар озод этилиши билан ДХР ҳукумати бу ерда йирик гуманитар ёрдам марказини очади.
Лекин Украина қўшинлари ҳам мудофаага узоқ вақт тайёрланган. Ҳар куни янги-янги бўлинмалар жангга киришади. Ғарб ОАВлари ҳисоб-китобларига кўра, бу ерда УҚКнинг кунлик йўқотишлари уч хонали рақамлардан иборат.
Артёмовск жуда катта шаҳар бўлиб, у ерда жанглар бошлангунга қадар 70 мингга яқин аҳоли яшаган. Унинг забт этилиши “бир бўлак ердан ҳам воз кечмасликни” эълон қилган Киев раҳбариятининг обрўсига қаттиқ таъсир қилади, дейишмоқда таҳлилчилар.
Бундан ташқари, НАТОнинг навбатдаги ёрдамининг тақдири ҳам фронтдаги вазиятга боғлиқ. УҚК ҳақиқий муваффақиятга эришган тақдирдагина Ғарб уларга кучли қуроллар етказиб беришга тайёр.
Ва ниҳоят, Артёмовск муҳим транспорт маркази бўлиб, яқин вақтгача Донбассдаги УҚКнинг бутун гуруҳи шу ердан таъминланган. Бу ердан Славянск, Северск, Лисичанск, Попасная, Светлогорск, Горловка ва Константиновкага йўллар кетган. Яъни, гап Россия қўшинларининг навбатдаги ҳужуми учун муҳим трамплин ҳақида кетмоқда.
Яқинда AFP агентлиги юқори мартабали америкалик мулозимга таяниб, Пентагон Киевга Северск-Артёмовск чизиғини тарк этиб, ғарбда қараб мудофаа чизиғини эгаллашни қатъий тавсия қилгани ҳақида хабар берди. Америкалик маслаҳатчилар Украина Қуролли кучларини ушбу йўналишга қўшин ва техника жўнатишдан тийилиш ҳақида огоҳлантирдилар, чунки бу ерда Россия етакчилик қилмоқда. Кучларни баҳорги ҳужум учун Жанубда тўплаш яхшироқдир.
Бироқ, Киев бошқача қарор қабул қилган кўринади.
Шу билан бирга, рус қўшинлари Запороже вилоятида ҳам фаоллашди. Вилоят маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилишича, Украина бўлинмалари тўқнашув чизиғидаги ўнлаб аҳоли пунктларини қолдириб кетганини маълум қилди. Хусусан, Запорожедан 25 километр узоқликдаги Днепр соҳилидаги Каменка қишлоғи. Шарқда ҳам Орехов ҳудудида олдинга силжидик.
"Бизнинг армиямиз ҳужумни давом эттирмоқда, - деди Рогов. - Украина қўшинларининг иккинчи ва учинчи мудофаа чизиғидаги позициялари аллақачон очилган, биринчиси йўқ қилинган. Россия бўлинмаларининг тактик муваффақиятлари туфайли, шунингдек. артиллерия ва авиациянинг нишонлар билан аниқ ишлаши, фронт чизиғини аста-секин минтақа шимолига сурмоқда".
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари катта йўқотишларга учради. Ва, афтидан, улар бошқа йўналишларда - биринчи навбатда, улар учун вазият кундан-кунга ёмонлашиб бораётган Артёмовскда узоқ қола олмайди. Бу шаҳар Донбасс учун асосий жанг бўладиган Краматорск ва Славянскка борадиган эшикдир.