https://sputniknews.uz/20230125/shaxmat-nodirbek-abdusattorov-germaniyalik-raqibi-bilan-durang-oynadi--31690167.html
Шахмат: Нодирбек Абдусатторов германиялик рақиби билан дуранг ўйнади
Шахмат: Нодирбек Абдусатторов германиялик рақиби билан дуранг ўйнади
Sputnik Ўзбекистон
Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” мусобақасида 9-тур баҳслари якунига етди. 25.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-25T09:00+0500
2023-01-25T09:00+0500
2023-02-16T20:20+0500
спорт
нодирбек абдусатторов
шахмат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1e/24881609_0:44:853:524_1920x0_80_0_0_957f4f6495e06d8501989907545ad0df.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” мусобақасининг 9-тур баҳсларида Нодирбек Абдусатторов германиялик рақиби билан 7 соатга чўзилган ўйинда дуранг қайд этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.“Мастерс” гуруҳи пешқадами Нодирбек Абдусатторов германиялик Винцент Кеймерга қарши дона сурган. 9 турдан сўнг 6.5 очко жамғарган Абдусатторов ҳамон ушбу гуруҳ пешқадамлигини сақлаб турибди.“Челленжер” гуруҳида Жавоҳир Синдоров навбатдаги ғалабасини тантана қилди. Бу гал у америкалик Абхиманю Мишрани таслим этди. Ушбу ғалабадан кейин 6 очко жамғарган Жавоҳир 2-ўринга кўтарилиб олди.Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов мусобақа давомида венгриялик Рихард Раппорт, эронлик Парҳам Мақсудлуни мағлуб этиб, америкалик Фабиано Каруана ва ҳиндистонлик Доммаржу Гукеш билан дуранг ўйнаган эди. Куни кеча жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этганди. Бундан ташқари, у ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандаа билан дуранг қайд этган.Турнир 29 январгача давом этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/1e/24881609_48:0:805:568_1920x0_80_0_0_51b1adad8aae21994f79d61b88a5a274.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, нодирбек абдусатторов, шахмат
спорт, нодирбек абдусатторов, шахмат
Шахмат: Нодирбек Абдусатторов германиялик рақиби билан дуранг ўйнади
09:00 25.01.2023 (янгиланди: 20:20 16.02.2023) Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” мусобақасида 9-тур баҳслари якунига етди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” мусобақасининг 9-тур баҳсларида
Нодирбек Абдусатторов германиялик рақиби билан 7 соатга чўзилган ўйинда дуранг қайд этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси
хабар берди. “Мастерс” гуруҳи пешқадами Нодирбек Абдусатторов германиялик Винцент Кеймерга қарши дона сурган. 9 турдан сўнг 6.5 очко жамғарган Абдусатторов ҳамон ушбу гуруҳ пешқадамлигини сақлаб турибди.
“Челленжер” гуруҳида Жавоҳир Синдоров навбатдаги ғалабасини тантана қилди. Бу гал у америкалик Абхиманю Мишрани таслим этди. Ушбу ғалабадан кейин 6 очко жамғарган Жавоҳир 2-ўринга кўтарилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов мусобақа давомида венгриялик Рихард Раппорт, эронлик Парҳам Мақсудлуни мағлуб этиб, америкалик Фабиано Каруана ва ҳиндистонлик Доммаржу Гукеш билан дуранг ўйнаган эди. Куни кеча жаҳон чемпиони
Магнус Карлсенни мағлуб этганди. Бундан ташқари, у ҳиндистонлик
Рамешбабу Прагнанандаа билан дуранг қайд этган.
Турнир 29 январгача давом этади.