https://sputniknews.uz/20230125/energetika-vazirligi-gazprom-bilan-imzolangan-yol-xaritasi-tafsilotlarini-ochiqladi-31703744.html
Энергетика вазирлиги “Газпром” билан имзоланган “йўл харитаси” тафсилотларини очиқлади
Энергетика вазирлиги “Газпром” билан имзоланган “йўл харитаси” тафсилотларини очиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни ва ўрганишни келишиб олинди.
2023-01-25T16:21+0500
2023-01-25T16:21+0500
2023-01-25T16:31+0500
ўзбекистон - россия
энергетика вазирлиги
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28347511_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_1b5238874c11b1147ec2d2e19328c207.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Россиянинг "Газпром" компанияси билан имзоланган газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” тафсилотларини маълум қилди.Қайд этилишича, 24 январь куни Энергетика вазирлиги ва "Газпром" компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилган. Унда Россиядан Ўзбекистонга табиий газ етказиб беришнинг техник имкониятлари муҳокама қилинган.Ишчи гуруҳ техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартларни муҳокама қилинади.Таъкидланишича, олиб борилган музокаралар ҳамда “йўл харитаси”да Ўзбекистоннинг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган.Энергетика вазирлиги келгусида бу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилиб, натижалари юзасидан доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилишини қўшимча қилган.
https://sputniknews.uz/20230124/gazprom-va-ozbekiston-hamkorlik-boyicha-yol-xaritasini-imzoladi-31676476.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28347511_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_f31713f491fea708cd19e723a1266469.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энергетика вазирлиги газпром газ йўл харитаси ҳамкорлик узбекистон россия
энергетика вазирлиги газпром газ йўл харитаси ҳамкорлик узбекистон россия
Энергетика вазирлиги “Газпром” билан имзоланган “йўл харитаси” тафсилотларини очиқлади
16:21 25.01.2023 (янгиланди: 16:31 25.01.2023) “Йўл харитаси”да Ўзбекистоннинг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Россиянинг "Газпром" компанияси билан имзоланган
газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” тафсилотларини маълум қилди.
Қайд этилишича, 24 январь куни Энергетика вазирлиги ва "Газпром" компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказилган. Унда Россиядан Ўзбекистонга табиий газ етказиб беришнинг техник имкониятлари муҳокама қилинган.
“Имзоланган “йўл харита”га мувофиқ томонлар ўртасида тузилган ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни ва ўрганишни келишиб олинди”, - дейилган вазирлик хабарида.
Ишчи гуруҳ техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартларни муҳокама қилинади.
Таъкидланишича, олиб борилган музокаралар ҳамда “йўл харитаси”да Ўзбекистоннинг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган.
“Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ”, - дейилади хабарда.
Энергетика вазирлиги келгусида бу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилиб, натижалари юзасидан доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилишини қўшимча қилган.