Ўзбекистон ва “Газпром” ҳамкорлик бўйича йўл харитаси имзолади

© "Газпром"Узбекистан и "Газпром" подписали "дорожную карту" по сотрудничеству в газовой отрасли
Узбекистан и Газпром подписали дорожную карту по сотрудничеству в газовой отрасли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Oбуна бўлиш
Алексей Миллер ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. “Газпром” раҳбари Алексей Миллер ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади. Бу ҳақда Россия компанияси маълум қилди.

“Алексей Миллер ва Ўзбекистон республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалаларини кўриб чиқди. Учрашувда Алексей Миллер ва Жўрабек Мирзамахмудов газ саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади”, - дейилади хабарда.

Куни кеча Ўзбекистон бош вазири Энергетика вазирлиги жорий йилда, жумладан, табиий газ импорти билан боғлиқ масалаларни қайта кўриб чиқиши лозимлигини таъкидлаганди. Вазирлик бошқа муқобил ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиши, келишувларга эришиш бўйича олдиндан барча зарур тадбирларни амалга ошириши шартлиги қайд этилганди.
Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўтган йил ноябрь ойи охирида Кремлда бўлиб ўтган учрашувда Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон иштирокида “уч томонлама газ иттифоқи”ни ташкил этиш масаласини муҳокама қилган эди.
“Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ соҳасида, жумладан, газ етказиб бериш ва уни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун катта салоҳиятга эга”, - деганди Россия бош вазири ўринбосари Aлександр Новак.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов декабрь бошида ОAВга йўллаган видеомурожаатида Ўзбекистон қўшни давлатлардан газ ва электр энергиясини қандайдир иттифоқ орқали эмас, балки тижорат шартномалари асосида импорт қилиш ниятида эканини айтган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу келишув иштирокчиларининг барчаси фақат ўзларининг тижорат манфаатлари мақсадида ҳаракат қилишини назарда тутишини таъкидлаганди.

Мавзуга оид:

Кремль газ иттифоқи қандай шартларда ташкил қилинишини айтди
Уч томонлама газ иттифоқини тузишнинг қандай ижобий томонлари бор – Марцинкевич
Газ иттифоқини тузиш ғоясида сиёсий ўйин йўқ – Лавров
Мирзиёев газ бўлмаган ҳудудларга суюлтирилган газ ёки кўмир етказиш вазифасини қўйди
Газ захираларини кўпайтириш учун 10 йиллик дастур қабул қилинади – президент
Янгиликлар лентаси
0