Алишер Навоий театрида жаҳон балет дурдоналари намойиш этилади - тафсилотлар

© Алишер Навоий номидаги опера ва балет театриАлишер Навоий номидаги опера ва балет театри
Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Oбуна бўлиш
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида 1–19 март кунлари Халқаро балет фестивали ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Баҳорнинг илк кунлари Ўзбекистонда жаҳон балет дурдоналари намойишига бағишланган Халқаро балет фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар берди.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида 1–19 март кунлари Халқаро балет фестивали ўтказилади.
Мазкур нафис рақс шодиёнасининг кенг миқёсли дастурлари доирасида турли мамлакат ва балет мактабларининг машҳур саҳна асарлари намойиш этилади.
Намойиш этиладиган асарлар:
Буюк Британия - “Жунгли китоби янги ижрода” балети Акрам Хоннинг саҳналаштирувчи режиссёрлигида;
Швейцария - Морис Бежар балети;
Россия - Борис Эйфман театри раҳбарлигидаги “Пигмалион акс таъсири” ва “Евгений Онегин” спектакллари;
Ўзбекистон - “Ипак йўли” ҳамда “Лазги – муҳаббат ва қалб рақси” миллий балети.
Жаҳоннинг машҳур санъаткорлари ташрифлари доирасида концерт дастурлари, спектакллар, маҳорат дарслари ташкил этилади. Тажриба алмашиш, маданиятлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун имкон яратилади.
Янгиликлар лентаси
0