Ўзгидромет бугун кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Sputnik/Зафар ХалиловЗима в Ташкенте.
Зима в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2023
Oбуна бўлиш
Ҳарорат -3...+2, баъзи жойларда -5 даражагача совуқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Бугун, 22 январь куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -3...+2, баъзи жойларда -5 даражагача совуқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0...-2 даражагача совийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда , бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -2...-7 совуқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0