Бугун қандай об-ҳаво кузатилади

© Хокимият города ТашкентаЗима в Ташкенте.
Зима в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, баъзи жойларда эса -5 даража совуқгача бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -0-2 даража совуқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -0-5 даража совуқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0