Телбалик ва жасорат: Америка аслида нима учун Қримга ҳужум уюштирмоқчи

© Foto : U.S. Air Force / Airman 1st Class Nathan ClarkАмериканский военнослужащий развертывает антенну на реактивной системе залпового огня HIMARS.
Американский военнослужащий развертывает антенну на реактивной системе залпового огня HIMARS. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2023
Oбуна бўлиш
Украина қўли билан Қримга уюштирилган ҳужум - Пентагонга Россия ҳаво мудофаа тизими ишини таҳлил қилиш, кейин эса тўпланган тажрибани қўллаш каби бебаҳо имконият беради.
ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Бугун Германияда жойлашган АҚШнинг Рамштейн ҳарбий базасида НАТО аъзолари ва Украина вакилларининг учрашуви бўлиб ўтади. Вашингтонда учрашувга атаб "егуликлар" ҳам тайёрланди. Демократик партия жарчиси The New York Times нашри Байден маъмурияти Киев учун Қримга зарба беришга имкон берадиган қуроллар билан таъминлаш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида мақола эълон қилди.
Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс ҳам партия ёрдамини тасдиқлади. Ундан АҚШ Украинанинг Қримга ҳужумларини қуроллар билан қўллаб-қувватлайдими, дея сўрашган. “Ушбу қуролларни қаерда ва қандай қилиб яхши ишлатишни украиналик шерикларимиз ҳал қилишади”, - жавоб берди Прайс. У, шунингдек, АҚШ яриморол Украинага тегишли деб билишини алоҳида таъкидлашни ҳам унутмади.
Оқ уй жаноблари мантиғига қўра, улар Қримни Киевга тегишли деб ҳисоблашар экан, демак улар жазосиз равишда яриморолга ўққа тутиши мумкин. Ҳаммаси Донбасс билан қандай бўлган бўлса: яъни, бу сизларнинг фуқароларингиз, шунингчун сиз Вашингтон ва Брюсселнинг олқишлари остида уларни ўлдиришингиз мумкин.
Айтиш лозимки, бу Вашингтон маъмурияти учун чиндан ҳам янги бурилиш. Яқин вақтгача улар географик жойлашув, қримликларнинг кайфияти ва ярим оролнинг мудофаа қобилияти сабаб у Украина учун мутлақо эришиб бўлмайдиган ҳарбий нишон деб ишонишган. Бу ҳақда ўйлашдан ҳам фойда йўқ эди.
“Украина Қримни уруш йўли билан олиши керакмиди?”, - деб The Hill савол берди ва асло керак эмас эди, деган хулосага ҳам келди. “Қримнинг мустаҳкамланган қирғоқларига десантларни жойлаштириш ... катта фалокатларга олиб келиши мумкин (Украина Қуролли Кучлари учун). Ғарбда эса Россиянинг ядровий қурол ишлатишидан қўрқадиган фақат Илон Маск эмас”.
“Қрим масаласида шошмай туринг”, - деб маъмуриятни огоҳлантирмоқчи бўлди Foreign Affairs декабрь ойида. “Бу коалиция учун жиддий синов бўлиши мумкин. Шарқий Европадаги ҳамкорлар Украинани ҳамма нарсада қўллаб-қувватлашга мойил бўлиб, Путиннинг ядровий таҳдидларини бемаънилик деб билишсада, ... Франция, Германия ва АҚШ эскалация хавфидан кўпроқ саросимада”.
Бу Киевга Қрим мавзусини ахборот майдонига олиб чиқишга халал бермади. Зеленский ўз ҳомийларига россиялик ҳарбийларнинг вайронага айланган Керч кўприги бўйлаб Россияга қараб қандай югуришгани ҳақида ақл бовар қилмайдиган воқеаларни айтиб берган. У Азов қирғоқларини эгаллаб олишга ва Қримни узоқ масофали қуроллардан ўққа тутишга ваъда берган.
Киев режими Қрим мавзусида турли-туман халқаро учрашувлар ташкиллаштирган. Йиғилганлар Ялтада учрашишга бир-бирларига ваъдалар беришган. Сўнгги маротаба бу мавзуни мудофаа вазири ёрдамчиси Sky News телеканалига УҚК Қримни “тахминан” декабрь сўнггида қўлга олишини айтиб кўтарган эди.
Ушбу даҳшатли алжирашларни Польша ҳам такрорлади. Ярим орол устидан назорат бўлмаса, Польша денгизўртаси ҳақидаги барча орзулар илмий бўлмаган фантастика бўлиб қоларди. Анжей Дуда сўнгги “Қрим платформаси”да махсус нутқ сўзлади ва Қримнинг Украинага қайтарилиши “мутлақо мажбурий” эканлигини таъкидлади.
Шу пайтгача Вашингтон бу ташаббусларга совуққонлик билан муносабат билдирар эди. “Қрим масаласида шошманг” мақоласи айнан Украинанинг Қримга декабрь сўнггидаги юришига жавоб бўлди. Қолаверса, буларнинг бари иттифоқдош кучларнинг ҳужуми кечикиши ва Херсондан қочиш фонида содир бўлаётган эди.
Ҳозир эса фронтдаги вазият аксинча. УҚК Соледарни тарк этди, Артёмовскни йўқотиш арафасида. УҚКнинг сўнгги ҳафталардаги йўқотишлари шунчаки даҳшатли. “Украиналиклар жанубий йўналишда мумкин бўлган ҳужум учун захираларни шакллантиришга ҳаракат қилишди. <...> Бу қисмлар Бахмутда (Артемовск. - таҳрир.) ҳалок бўлди. Ҳозир украиналиклар жами 140-150 мингга яқин жанговар тайёр аскарга эга”, - Пентагон раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас Макгрегор вазиятни шундай таҳлил қилди. Аввалроқ у УҚК йўқотишларини 150 минг кишига баҳолаган эди.
Шу ерда бир тўхтаб, тин олиш керак эди. Ўзидан нега одамларни ўлимга юборишга керак, деб савол бериш керак. Қолаверса, ҳатто Вашингтонда ҳам “Украина Россия билан можародан омон қолмаслигини” аллақачон тан олишган. Аммо йўқ, бунинг ўрнига улар “адоқсиз даҳшатдан кўра даҳшатли оқибат афзал” тамойили бўйича кескинлашувнинг янги босқичини яратишга ҳаракат қилишмоқда.
Оқ уйда бўлиб ўтган йиғилишда, The New York Times газетасига юқори мартабали манбанинг айтишича, “Украина муросасиз можарода омон қола олмаслиги сабабли, унда фақат Қримга таҳдид қилишгина қолади” деган қарорга келишган. Шу билан бирга, нашр очиқ матнда УҚКнинг яриморолнинг тортиб олишига умид йўқлигини таъкидлаган.
“(Махсус операция бошлангандан буён) Байден маъмурияти Киевга Қримдаги зарбалар учун қўлланилиши мумкин бўлган қурол-яроғларни етказиб беришни рад этишда қатъий позицияда бўлган. Ҳозир бу ҳолат юмшамоқда”, - дейди The New York Times нинг етакчи журналистлари. Юқори мартабали манбалар анонимлик шарти билан уларга шуларни хабар беришган: “Маъмурият Киевга рус қўриқхонасига (бунда Қрим шундай дейилади) гарчи бундай ҳаракат хавфни оширсада зарба бериш учун ҳарбий имкониятлар кераклигини тан ола бошлади,”.
Манбаларнинг айтишича, бундай қарорга келинишига сабаб, Киев томондан Қримга таҳдид яратилиши Россия билан музокараларда Киев режимининг позицияларини кучайтиради. Бизнинг стратегик шерикларимиз қандайдир ўз оламларида яшашади. Бизнинг армиямиз олға ҳаракатланиб, собиқ УССРни шиддат билан демилитаризация ва денацификация қилаётганида яна қандай музокаралар ҳақида гап бўлиши мумкин?!
Рамштайндаги учрашувда Украина томонда “Хаймарс” ракета комплекслари ва “Брэдли” жанговар пиёда машиналарининг етказиб бериш қайд этилади. Пентагонда ёзилган сценарийлар бўйича ушбу техника иштирокида уруш ўйинлари ҳам бўлади. New York Times нинг ёзишича, сценарийлардан бири УҚКнинг жанубга М-14 автомагистрали бўйлаб Мелитополь ва Мариуполга ҳаракатланиши бор, бунда Бредлилар кўп ёрдам бериши керак. Кейин эса Қрим ҳудудини ўққа тутади ва рус армиясини Ҳаймарслар билан таъминлаш йўллари.
Америкаликлар нега Қримга зарба беришни истаётгани тушунарли. Бу Россия Қуролли кучлари ва ресурсларининг яриморолни ҳимоя қилишга йўналтириши керак. Шу билан бирга, Пентагон бизнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимимиз ишини таҳлил қилиш, кейин эса тўпланган тажрибани қўллашдек бебаҳо имкониятга эга бўлади.
Тушунарсиз жиҳати бошқа: қарши ҳужумни ким амалга оширади? Ким жанговар пиёда машиналарида ўтиради, “Хаймарс”лардан ким ўққа тутади? “Биз тугашимиз мумкин”, - бир ҳафта илгари Артёмовскдаги Украина қўшинлари қўмондони New York Times орқали америкалик хўжайинларини огоҳлантирган. Энди унинг жангчилари у ерда оператив муҳитда. Уларнинг келажалаги даҳшатли.
Айни пайтда Украина армиясига алоҳида эҳтиёжга эга бўлган одамлар аллақачон жалб қилинмоқда. Аммо Вашингтон украиналикларни йўқ қилишда давом этмоқда ва ўжарлик билан буларнинг барчаси ҳақиқат, мустамлакачиликка қарши уруши, ва бу АҚШга ҳеч қандай хавф туғдира олмайди деб давом этмоқда.
Вашингтон маъмуриятининг манбаларига кўра, “Қримга зарба бериш президент Путинни тактик ядро қуролидан фойдаланишга мажбур қилишидан хавотирнинг камайиши Америка позициясининг ўзгаришига” ёрдам берган.
Ваҳоланки, раҳбариятимиз тактик ядро қуролидан фойдаланмоқчи эмаслигини кўп маротаба таъкидлаган. Нима учун уни ўз ерларимизда ишлатишимиз керак? Қримнинг мудофаасига келсак, бу бутунлай бошқа масала эди.
Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев июль ойида Қримдаги зарбага жавобан “Қиёмат куни” билан таҳдид қилган эди. Кеча у Россия раҳбариятининг ушбу масала бўйича позициясини яна бир бор тасдиқлади: “Оддий урушда ядровий державанинг мағлубияти ядро урушининг бошланишига сабаб бўлиши мумкин. Ядровий давлатлар ўз тақдири боғлиқ бўлган йирик тўқнашувларда мағлубиятга учрамаган”.
The New York Times га берган интверьюсида юқори мартабали манбалар гўёки нима ҳақида сўз бораётганини тушунишмаётгандек тутишган. “Америка амалдорларининг айтишича, агар Украина Америка қуроли билан Қримга ҳужум қилса, президент Путин қандай муносабат билдиришини билмайди”, - деб хабар беради бизга газета.
Аслида, уларнинг барчаси ҳаммасини яхши билишади. Уларга бу масала бўйича Россиянинг позициясини бир неча маротаба билдирилган. Бошқа масала Америка мансабдорларининг ўз халқига вазият қанчалар ёмон эканлигини тушунтиришга қўрқишаётганида.
Айнан шу сабабли Россиянинг гўёки Украинада тактик ядро қуролидан фойдаланиш ҳақидаги эртаклар пайдо бўлган. Америкаликлар бир нарсани аллақачон англаши керак - уларнинг раҳбарлари ўз халқини Кариб инқирозидан ҳам қўрқинчлироқ глобал можарога бошламоқда.
Янгиликлар лентаси
0