Ўтган йили кашф этилган ёрқин комета Ердан минимал масофада учиб ўтади - тафсилотлар

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишКомета NeoWise в небе над Краснодарским краем
Комета NeoWise в небе над Краснодарским краем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ҳозир комета Қуёш тизимининг ички ҳудуди бўйлаб ҳаракатланмоқда. У 1 февралда Ерга минимал масофада яқинлашади.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўтган йилнинг март ойида кашф этилган C/2022 E3 (ZTF) кометаси 1 февраль куни Ердан минимал масофада учиб ўтади. Бу ҳақда Москва планетарийси маълум қилди.
Кометанинг ёрқинлиги +5 - +4 юлдуз катталигига етиши, газсимон думининг узунлиги эса 10 даражадан ортиши тахмин қилинмоқда.
Бу шаҳар ёритилиши йўқ бўлганда, уни оддий кўз билан ҳам кўриш мумкинлигини англатади. Айниқса Россия ва шимолий ярим шарнинг барча мамлакатлари учун жуда яхши кўриниш шароитларига эга бўлади.
Таъкидланишича, ҳозир комета Қуёш тизимининг ички ҳудуди бўйлаб ҳаракатланмоқда. У 12 январда Қуёшга энг яқин нуқтага етиб борди ва 1 февралда у Ердан минимал масофада учиб ўтади.

“Шу куни Ер сайёраси ва комета ўртасидаги масофа 42 миллион километрга (Ердан Қуёшгача бўлган масофанинг учдан бир қисмидан кам) тенг бўлади. Кометанинг тунги осмондаги “йўли” тўғридан-тўғри Катта айиқ ва Қутб юлдузи ўртасидан ўтади”, - дейилади хабарда.

Маълумот учун, мазкур комета узоқ муддатли комета сифатида таснифланган ва ўшандан бери у ёрқинлигини сезиларли даражада оширди. Айни пайтда, астрономларнинг фикрига кўра, у фақат телескоп ёрдамида тонг отгунча осмонда хира доғ шаклида кўринади.
Янгиликлар лентаси
0