Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 19 январнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Михаил Андроник / Медиабанкка ўтишПродолжается наступление Народной милиции ДНР
Продолжается наступление Народной милиции ДНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари муваффақиятли ҳужумларни давом эттирмоқда. Хусусан, ДХРнинг Галициновка, Красногоровка ва Невелское аҳоли пунктларига муваффақиятли ҳужум амалга оширилди.
ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан олиб борилаётган махсус ҳарбий операциянинг асосий воқеалари.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:

Купянск йўналишида ЛХРнинг Новоселовское ва Харков вилоятининг Ивановка туманларида жойлашган УҚКнинг 14 ва 92-механизациялашган бригадалари бўлинмаларига берилган зарбалар натижасида 30 дан ортиқ ҳарбий хизматчиcи қурбон бўлди, зирҳли жанговар машинаси, иккита автомашина ва иккита "Акация" ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
Красно-Лиманск йўналишида ДХРНинг Серебрянка қишлоғи ҳудудида жойлашган УҚКнинг 95-ҳаво-десант-бригадаси, 24-механизациялашган бригадаси бўлинмаларига авиация ва артиллерия зарабалари берилди. ЛХРнинг Невское посёлкаси ҳудудида УҚКнинг артиллерия ўқ-дорилари омбори йўқ қилинди. Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 60 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, зирҳли транспорт воситаси, учта пикап ва Д-20 гаубицасини ташкил этди.
Донецк йўналишида ДХРнинг Галициновка, Красногоровка ва Невелское аҳоли пунктлари ҳудудларида муваффақиятли ҳужум операциялари давом этди. Охирги 24 соат ичида 80 тагача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, тўртта автомашина, учта Франциянинг "Цезар" ўзиюрар артиллерия мосламаси, Америкада ишлаб чиқарилган М-777 артиллерия тизими, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва иккита "Акация" ўзиюрар қурилмалари йўқ қилинди.
ДХРнинг Карловка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг ўқ-дорилар омбори ва Курахово аҳоли пункти ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радарлари йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишидаги ҳужум операциялари давомида Шарқий ҳарбий округ бўлинмалари янада қулайроқ йўналишларни эгаллаб, 30 дан ортиқ украиналик ҳарбийларни, иккита зирҳли жанговар машинасини ва учта пикапни йўқ қилди.
Авиация, ракета қўшинлари ва артиллерияси бир суткада 98 та туманда Украина Қуролли кучларининг 67 та артиллерия бўлинмаларини ўқ отиш позициялари, ишчи кучи ва ҳарбий техникаларида мағлуб этди.
ДХРнинг Полтава аҳоли пункти ҳудудида Россия Ҳарбий-космик кучларининг қирувчи самолётлари ҳавода Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолётини уриб туширди.
ЛХРнинг Житловка, Червонопоповка ва Кременная аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир суткада Украинанинг бешта учувчисиз учиш аппаратларини йўқ қилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 374 та самолёт, 200 та вертолёт, 2903 та учувчисиз учиш аппарати, 401 та зенит-ракета мажмуаси, 7569 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 985 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 3865 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8113 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.
Янгиликлар лентаси
0