Бугун айрим тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин - Ўзгидромет

© Ташкентское областное управление по экологии и охране окружающей средыЧаткальский государственный биосферный заповедник
Чаткальский государственный биосферный заповедник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2023
Oбуна бўлиш
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қор ёғиши прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, баъзи жойларда эса + 3...+5 даража илиқгача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2...+4 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +0...+5 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0