Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 18 январнинг асосий хабарлари

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишМобилизованные поразили позиции ВСУ из модернизированных гаубиц "Мста".
Мобилизованные поразили позиции ВСУ из модернизированных гаубиц Мста. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари махсус операция доирасида белгиланган режага мувофиқ Украина ҚКни демилитаризация қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Россия Федерацияси Донбасс республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини озод қилишга қаратилган махсус ҳарбий операцияни давом эттирмоқда.

Россия Мудофаа вазирлигининг ҳисоботи:

Купянск йўналишида Харьков вилоятининг Крахмалное, Двуречное, ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина ҚКнинг 14, 92-механизациялашган бригадалари ва 103-ҳудудий мудофаа бригадаси бўлинмаларига зарба берди. Ҳужум натижасида 60 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, бронетранспортёр, иккита пикап, иккита енгил автомобиль ва АҚШда ишлаб чиқарилган битта М777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Красний-Лиман йўналишида Стелмаховка, Червоная Диброва аҳоли пунктлари ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудларида тўпланган душманнинг 92-механизациялашган, 80 ва 95 - ҳаво ҳужуми бригадалари бўлинмаларига артиллерия ва аваиция ёрдамида зарбалар берилди. УҚКнинг кун давомида умумий йўқотишлари 90 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, битта БМП ва учта зирҳли техникани ташкил этди.
Бундан ташқари, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита АN/ТPQ-50 ва АN/ТPQ-48 артиллерияга қарши радарлари, шунингдек, СТ-68 нишонни аниқлаш ва кузатувчи радари йўқ қилинди.
Донецк йўналишида ҳужумчи отрядлар авиация ва артиллерия ёрдамида ДХРнинг Соль қишлоғни озод қилишди. Бу йўналишда кун давомида 90 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина, тўртта техника, "Мста-Б" гаубицаси ва "Град" ёппасига ракеталардан ўт очиш жанговар машинаси йўқ қилинди.
Краматорск шаҳри ҳудудида Украина Қуролли Кучларининг HIMARS ва "Град" кўп ракета тизимлари учун ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк йўналишида Шарқий ва Жанубий ҳарбий округларнинг артиллерия бўлинмалари, шунингдек, Тинч океан флотининг денгиз пиёдалари Украина Қуролли Кучларининг учта гуруҳлари ҳужумини бартараф этди.
ДХРнинг Степное, Сладкое ва Урожай аҳоли пунктларида душманнинг умумий йўқотишлари 90 нафар ҳарбий хизматчи, тўртта зирҳли жанговар машина, битта пикап ва 7та бошқа техникани ташкил этди.
Авиация, ракета қўшинлари ва артиллерия ўтган сутка давомида 103 та ҳудудда жойлашган УҚКнинг 76 та артиллерия бўлинмалари ўқ отиш позицияларида мағлуб этди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолёти ДХРнинг Яблоновка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолётини уриб туширди.
ЛХРнинг Кривошеевка, Кременная, Червонопоповка ва Краснореченское аҳоли пунктлари ҳудудларида кун давомида Украинанинг 7та учувчисиз аппаратлари, ДХРнинг Владимировка посёлкасида "Ольха" реактив ўт очиш тизимининг ракетаси тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён жами Украина 373та самолёт, 200та вертолёт, 2898та учувчисиз аппарат, 401та зенит-ракета мажмуаси, 7563та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 985та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 3855та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 8101 дона махсус ҳарбий машиналари йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0