https://sputniknews.uz/20230117/donetskda-uqk-oqqa-tutishi-oqibatida-vayronalar-ostida-qolgan-ikki-ayol-jasadi-chiqarib-olindi-31528657.html
Донецкда УҚК ўққа тутиши оқибатида вайроналар остида қолган икки аёл жасади чиқариб олинди
Донецкда УҚК ўққа тутиши оқибатида вайроналар остида қолган икки аёл жасади чиқариб олинди
Sputnik Ўзбекистон
Украиналик жангариларнинг Калинин туманидаги савдо марказини ўққа тутиши оқибатида икки аёл ҳалок бўлган. 17.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-17T15:01+0500
2023-01-17T15:01+0500
2023-01-17T15:01+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
донецк халқ республикаси (дхр)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/11/31529229_44:0:2474:1367_1920x0_80_0_0_7f4721d75ed38e99cefe46aeb143c313.png
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Қутқарувчилар Донецкнинг Калинин туманидаги вайрон бўлган савдо маркази биносининг уюмлари остидан ҳалок бўлган икки кишининг жасадини чиқариб олишди. Бу ҳақда Донецк халқ республикаси (ДХР) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.Маълум қилинишича, ҳалок бўлган 1977 йилда туғилган аёлнинг жасади соат 23:50 да, 1975 йилда туғилган иккинчи аёлнинг жасади эса соат 02:28 да чиқариб олинган.Республика ФВВ бино вайроналарини тозалаш ишлари давом эттирилаётганини қўшимча қилган.Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ДХР ваколатхонаси маълумотларига кўра, украин қўшинлари 16 январь куни соат 08:35 да Донецкнинг Калинин туманига залп билан ўт очувчи учта ракета зарбасини берган. Савдо маркази, техник хизмат кўрсатиш биноси зарар кўрган. Украин снарядлари “Авоська” супермаркети, дорихона ва турар жойга келиб тушган. Кечга яқин вайроналар остидан ҳалок бўлган эркакнинг жасади топилган.Аввалроқ ДХР Халқ милицияси зобити, республика парламенти депутати Андрей Баевский УҚК Донецкнинг Калинин туманини ўққа тутиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганини маълум қилган эди. У жабрланганлар сони ошиши мумкинлигини истисно қилмаганди.24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/11/31529229_347:0:2170:1367_1920x0_80_0_0_4051a777e995f9dd52b9fe41629557a7.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
донецк халқ республикаси (дхр), видео
донецк халқ республикаси (дхр), видео
Донецкда УҚК ўққа тутиши оқибатида вайроналар остида қолган икки аёл жасади чиқариб олинди
Украиналик жангариларнинг Калинин туманидаги савдо марказини ўққа тутиши оқибатида икки аёл ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Қутқарувчилар Донецкнинг Калинин туманидаги вайрон бўлган савдо маркази биносининг уюмлари остидан ҳалок бўлган икки кишининг жасадини чиқариб олишди. Бу ҳақда Донецк халқ республикаси (ДХР) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
хабар қилди. Маълум қилинишича, ҳалок бўлган 1977 йилда туғилган аёлнинг жасади соат 23:50 да, 1975 йилда туғилган иккинчи аёлнинг жасади эса соат 02:28 да чиқариб олинган.
Республика ФВВ бино вайроналарини тозалаш ишлари давом эттирилаётганини қўшимча қилган.
Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ДХР ваколатхонаси маълумотларига кўра, украин қўшинлари 16 январь куни соат 08:35 да Донецкнинг Калинин туманига залп билан ўт очувчи учта ракета зарбасини берган. Савдо маркази, техник хизмат кўрсатиш биноси зарар кўрган. Украин снарядлари “Авоська” супермаркети, дорихона ва турар жойга келиб тушган. Кечга яқин вайроналар остидан ҳалок бўлган эркакнинг жасади топилган.
Аввалроқ ДХР Халқ милицияси зобити, республика парламенти депутати Андрей Баевский УҚК Донецкнинг Калинин туманини ўққа тутиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганини
маълум қилган эди. У жабрланганлар сони ошиши мумкинлигини истисно қилмаганди.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.