АҚШ дунёга янги пандемия билан таҳдид қилмоқда
21:46 17.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023)
© Sputnik / Алексей ВитвицкийШтаб-квартира ВОЗ в Женеве, архивное фото
© Sputnik / Алексей Витвицкий
Oбуна бўлиш
Баъзида энг муҳим воқеалар замонавий ОАВларнинг кун тартибида умуман кўринмайди ва бу атайлаб қилинаётганга ўхшайди.
Мисол учун, биз эски Янги йил байрамини нишонлаётган вақтимизда, Женевала Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти умумжаҳон Соғлиқни сақлаш қоидаларини IHR (International health regulations) қайта кўриб чиқиш бўйича олтинчи йиғилиши ими-жимида сезилмас тарзда бўлиб ўтди.
Ваҳоланки, ушбу Соғлиқни сақлаш қоидалари ЖССТ таркибига кирувчи барча 194 мамлакатда, яъни бутун дунёда – мажбурийдир!
2020 йил пандемияда биз Женевадаги офисининг кучи қанчалик глобал эканлигини тўлиқ англаб етдик. Оммавий тарзда ниқоблар, чегаралрни ёпиш, ижтимоий масофа сақлаш, коронавирусни даволаш алгоритмлари - буларнинг барчаси бизга ЖССТ томонидан буюрилган эди.
ЖССТда 12 январь куни бошланган йиғилишда айнан шу “Халқаро соғлиқни сақлаш қоидалари”га (IHR) ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинди. Май ойида улар якуний кўринишда қабул қилинади. Ташкилотдаги “эшитиш ва муҳокамалар” қанчалик хотиржам давом этаётганига қараганда, бу борада ЖССТ ичида ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Демак янги қоидалар қабул қилинади ва улар барча учун мажбурий бўлади. Миллий ҳукуматлар даражасида ҳеч қандай муҳокамалар ёки ратификациялар назарда тутилмаган. Яъни бу борада халқлар фикри ҳеч кимни қизиқтирмайди. ЖССТ нима деса – шу бўлади!
Қизиғи шундаки, тузатишларнинг муҳим қисми Америка Қўшма Штатлари томонидан таклиф қилинган. Бунинг ажабланарли жойи йўқ - Вашингтон узоқ вақтдан бери ЖССТнинг энг йирик ҳомийси бўлиб келган. Ушбу идоранинг асосий шахсий ҳомийси - Билл Гейтс бўлиб, у ташкилотга чексиз миқдорда доллар тўкмоқда. Америка матбуоти уни "сайёрадаги энг кучли шифокор" деб атайди.
Хўш, Қоидаларга қандай ўзгаришлар киритиш таклиф этилмоқда?
Келинг, ЖССТнинг расмий веб-сайтини кўриб чиқайлик.
Биринчидан, "жамоат саломатлиги учун фавқулодда вазият" тушунчасига жуда ноаниқ тавсиф берилган. Бу ҳам касалликнинг авж олиши, ҳам табиий офатни, ҳам инфратузилманинг қулаши ва ҳарбий можаролар ёки ижтимоий нотинчлик бўлиши мумкин.
Иккинчидан, миллий ҳукуматларнинг ЖССТ олдидаги мажбуриятлари, ҳисобот бериши ва назорати тизими қатъийлаштирилмоқда. Ҳар қандай фавқулодда вазият ҳақида муаммо юзага келган давлат зудлик билан ЖССТга хабар бериши керак. Айниқса, нафақат касалликнинг умумий табиати, балки "вируснинг генетик кетма-кетлиги" ҳақида ҳам маълумот бериш кераклиги алоҳида таъкидланган. Айтиш жоизки “Генетик кетма-кетликлар” тўғрисидаги тузатишни айнан америкаликларкиритган.
Шу билан бирга, ЖССТ фавқулодда вазиятлар тўғрисида маълумотни нафақат миллий соғлиқни сақлаш вазирликларидан, балки баъзи бошқа манбалардан ҳам олиши мумкин. Ташкилот бу манбаларни ҳукуматга ошкор қилиши шарт эмас.
Кейинги янгилик эса янада ҳайратланарли. Фавқулодда вазият юзага келган мамлакат 24 соат ичида ЖССТ билан ҳамкорликни бошлаши шарт, яъни соғлиқни сақлаш тизимини ташқи бошқарувга топшириши мажбуриятини олади.
Ундан сўнг,ФВ юз берган давлат 48 соат ичида бунга рози бўлмаса, ЖССТ барча аъзо давлатларга ушбу мамлакатдан олинган барча маълумотларни ошкор қилади. Яъни, у ҳар қандай давлатнинг энг нозик, айтиш мумкинки, интим соҳаси - ўз фуқароларининг соғлиғи, маҳаллий вируслар ва инфекциялар, шунингдек, америкаликлар ўз лабораторияларида ишлашни яхши кўрадиган ўша "генетик кетма-кетликлар" ҳақида маълумотларни нашр этади. Нақадар “Чиройли схема”, шундай эмасми?
Бундан Америка ЖССТ орқали миллий ҳукуматлар ва миллий соғлиқни сақлаш тизимлари устидан назоратини кучайтираётгани аниқ кўриниб турибди. Бу ҳатто тузатишларда қалин қора ҳарфлар билан бўрттириб ёзилган: “Олдин ЖССТ буни қилиши мумкин, бундай қилишга ҳақли, деб ёзилган бўлса, энди “ЖССТ бундай қилади” деб қатъий кўрсатилган. Ҳар қандай вазият фавқулоддами ёки йўқ – ЖССТ директори ҳал қилади. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда у - Тедрос Адҳаном Гебреесус.
Доктор Тедрос – аслида шифокор эмас ва ҳеч қачон тиббиётни ўрганмаган. Ўз ватани Эфиопияда у қонли фуқаролар урушида фаол иштирок этган “Тиграи озодлик фронти” радикал ташкилот аъзоси эди. Доктор Тедрос ўз мамлакатида Соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаганидан сўнг, ватандошлар уни амхара халқини геноцид қилишда айблаган эди. Оҳ, бу ёвуз тиллар қуролдан ҳам баттар.
ЖССТ бош директори томонидан яратилган Фавқулодда вазиятлар қўмитаси глобал миқёсда тиббиёт соҳасида – Фавқулодда Қўмитага айланади (ЧК). У глобал миқёсда транспорт ва таъминот занжирларини бузиш, саёҳатларни тақиқлаш, даволаш ва олдини олиш каби муаммоларни ҳал қилади.
Қайта кўриб чиқилган Соғлиқни сақлаш қоидалари (IHR) 2024 йилда қабул қилинадиган янги Пандемияларнинг олдини олиш шартномаси билан мувофиқлаштирилади. “Пандемияларнинг олдини олиш" ғояси ҳам, албатта Америкадан келиб чиққан ва улар бу мавзуни тинимсиз даражада тарғиб қилишмоқда, ҳатто энг юқори даражаларда.
"Кейинги пандемия янада ёмонроқ бўлади", деб огоҳлантирилган Оқ уйнинг 2021 йилдаги расмий эслатмасида. “Эҳтимол, биз навбатдаги пандемияга бир неча ой қолгандирмиз,” дейди шов-шувли америкалик шифокор Крейг Спенсер бугун расмийларга. “Биз янги грипп вирусидан атиги бир ирсий қадам узоқдамиз, бу бизни, илгари ҳеч қачон бўлмаган, ҳалокатли пандемияга олиб келади" ва ҳо казо.
Бу, албатта, шунчаки тасодиф, лекин доктор Спенсернинг мақоласи чиқишидан бир неча кун олдин, Бостон университети лабораторияси тадқиқотчилари коронавируснинг ўта ҳолкатлари варианти - ўлим даражаси 80 %га тенг бўлган вариантини кашф қилишгани ҳақида эълон қилишди. Ушбу тадқиқот АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилган.
Келинг, саналарни яна бир бор кўриб чиқайлик. ЖССТ соғлиқни сақлаш қоидаларининг янги таҳририни 2024 йилда Пандемиянинг олдини олиш бўйича шартнома билан бирлаштиришни режалаштирмоқда. 2024 йилда бизда нима бўлади? Тўғри, АҚШда президентлик сайловлари. Демократик партия вакиллари ўз номзодини Оқ уйга ҳалол йўл билан итариб юбора олмаслигини билишади. Аммо агар сиз электоратни уйга қамаб қўйсангиз ва барчани янги пандемия билан қўрқитсангиз, ҳатто Жо Байден ҳам президент бўлиш имконига эга бўлади.
Ташқи сиёсатда пандемия мавзуси Вашингтонга норози бўлган мамлакатга босим ўтказиш воситасидир. Айнан Лукашенконинг уни коронавирус билан курашмаётганликда айблаши муваффақиятсиз Беларусда “Майдан”нинг кириш қисмига айланган эди.
Ёки Хитойни олайлик. Биринчидан, коронавирусни ўзлари яратган америкаликлар айбни шу заҳотиёқ Хитойга тўнкашди. Ҳатто АҚШ сиёсатчилари ва ОАВлари бир неча ой давомида коронавирусга “хитой вируси” деб ном беришга уринишди. Улар Пекинни тамғалаб, товон тўлашни талаб қилишди.
Хитой барча танқидчиларни шарманда қилди ва АҚШда юз минглаб одамлар ўлаётган бир пайтда ўлим кўрсатгичи бўйича - нолга эришди. Кейин АҚШ Хитойни ҳаддан ортиқ чекловлар киритишда айблашди.
Ҳар қандай пандемия - ҳақиқий ёки хаёлий - Вашингтон учун дарҳол ўз рақибига зарба бериш учун имкониятга айланади. Бугунги кунда ЖССТ унга фаол ёрдам бермоқда.
Шу ўринда яна бир қизиқарли кузатув, Россия Қуролли кучлари махсус операция бошлаганидан сўнг, Россияни деярли барча халқаро ташкилотлардан чиқариб юборишди, аммо ЖССТдан эмас. Демак уларга биздан нимадир керак. Эҳтимол, уша машҳур "генетик кетма-кетликлар"?
Бир нарса аниқ-ки, маъмурий бошқарув ресурсларни америкаликлар ҳийла-найранг билан ўзлаштириб олган, шубҳали номзод томонидан бошқарилаётган ташкилотга, Россия ҳар йили миллионлаб доллар тўлашда давом этмоқда.
ЖССТ соғлиқни сақлаш қоидаларига киритилган ўзгартиришлар бизнинг стратегик рақибимизга соғлигимиз, эпидемия ҳолати ва тиббий хизматларнинг иши билан боғлиқ энг нозик, муҳим маълумотлардан хабардор бўлиш имконини беради. Россия атрофида Американинг биологик лабораториялари ишлаётган вазиятда генетик кетма-кетликларни четга тўғридан-тўғри очиқлаш даҳшатли эшитилади. Бу ерда ўз суверенитетини ўз қўли билан душманга топшириш хавфи бор.
Энг ғайритабиий нарса шундаки, барчамиз - бутун инсоният учун жуда муҳим қарорлар ҳеч қандай жамоатчилик муҳокамасисиз, жимгина қабул қилинаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Женевада аллақандай номаълум шахслар, Америка олигархлари ва йирик фарацевтика компаниялари Ер шарининг 8 миллиард аҳолиси учун ҳамма нарсани ҳал қилишмоқда. Кейин улар белгилаб берган қарорлар тайинлаган экспертлар томонидан тасдиқланади ва эълон қилинади. Жамоатчилик муҳокамаси, фикрлар полемикаси йўқ.
ЖССТ каби халқаро ташкилот, назарий жиҳатдан, ҳар бир қадамини ёзиб қўйиши керак, аммо йўқ - унинг веб-сайтида соғлиқни сақлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича йиғилишлар қандай ўтгани ҳақида деярли ҳеч қандай маълумот топа олмайсиз.
Бу масалада, албатта, ошкоралик бўлиши шарт. Ахир бу ҳаёт-мамот масаласи, десак муболаға бўлмайди.