https://sputniknews.uz/20230116/ukraina-qk-artyomovsk-va-soledardagi-pozitsiyalarini-tark-etdi--oav--31505284.html
Украина ҚК Aртёмовск ва Соледардаги позицияларини тарк этди – ОАВ
Украина ҚК Aртёмовск ва Соледардаги позицияларини тарк этди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Икки ҳафта олдин ротада бўлган олтита танкдан ҳозир фақат биттаси жанговар шай ҳолатда қолгани тан олинмоқда. 16.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-16T18:04+0500
2023-01-16T18:04+0500
2023-04-05T18:43+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
донецк халқ республикаси (дхр)
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0f/31483130_0:0:1602:901_1920x0_80_0_0_643743d32b0c767bbf78a191b259f060.jpg
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Aртёмовск ва Соледарда жойлашган икки Украина батальонининг аскарлари ўқ-дорилар етишмаслиги сабабли фронт чизиғини тарк этди. Бу ҳақда Испаниянинг “Pais” газетаси ёзмоқда, дея хабар берди РИА Новости.Маълумотни Украина қўшинларининг 24-танк механизациялашган бригадасидаги “Бурштин” чақирув белгили танк қўмондони тасдиқлаган. Шунингдек, у икки ҳафта олдин унинг ротасида бўлган олтита танкдан ҳозир фақат биттаси жанговар шай ҳолатда қолганини тан олган.Украина Артёмовскдан чекиниш имкониятини кўриб чиқяпти – WPНашрнинг ёзишича, ҳозир Aртёмовскда асосан бошпаналарда яширинган тинч аҳоли сони кам.Aртёмовск ДХРнинг Киев назоратидаги қисмида, йирик Горловка шаҳридан шимолда жойлашган. Соледар Aртёмовскдан тахминан 10 километр узоқликда жойлашган.Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Россия қўшинларининг Артёмовск — Северск мудофаа чизиғи марказидаги Соледарни озод қилиш операцияси якунланди. Соледар устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш жануби-ғарбда жойлашган Артёмовск шаҳрида Украина қўшинларининг таъминот йўлларини узиб қўйиш, кейин эса УҚК бўлинмаларини қуршовга олиш имконини беради.24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/0f/31483130_112:0:1536:1068_1920x0_80_0_0_bd35cad6e6f2aec1deda00a282885b57.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, донецк халқ республикаси (дхр), россия
украина, донецк халқ республикаси (дхр), россия
Украина ҚК Aртёмовск ва Соледардаги позицияларини тарк этди – ОАВ
18:04 16.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Икки ҳафта олдин ротада бўлган олтита танкдан ҳозир фақат биттаси жанговар шай ҳолатда қолгани тан олинмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Aртёмовск ва Соледарда жойлашган икки Украина батальонининг аскарлари ўқ-дорилар етишмаслиги сабабли фронт чизиғини тарк этди. Бу ҳақда Испаниянинг
“Pais” газетаси ёзмоқда, дея хабар берди
РИА Новости. “Соледар ва Бахмутда (Aртёмовск – таҳр.) жойлашган икки батальон аскарлари “Pais”га ўқ-дорилар етишмагани учун фронт чизиғини тарк этганлигини айтди”, - дейилади хабарда.
Маълумотни Украина қўшинларининг 24-танк механизациялашган бригадасидаги “Бурштин” чақирув белгили танк қўмондони тасдиқлаган. Шунингдек, у икки ҳафта олдин унинг ротасида бўлган олтита танкдан ҳозир фақат биттаси жанговар шай ҳолатда қолганини тан олган.
Нашрнинг ёзишича, ҳозир Aртёмовскда асосан бошпаналарда яширинган тинч аҳоли сони кам.
Aртёмовск ДХРнинг Киев назоратидаги қисмида, йирик Горловка шаҳридан шимолда жойлашган. Соледар Aртёмовскдан тахминан 10 километр узоқликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Россия қўшинларининг Артёмовск — Северск мудофаа чизиғи марказидаги Соледарни озод қилиш операцияси
якунланди. Соледар устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш жануби-ғарбда жойлашган Артёмовск шаҳрида Украина қўшинларининг таъминот йўлларини узиб қўйиш, кейин эса УҚК бўлинмаларини қуршовга олиш имконини беради.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.