Халқаро йўналишлардаги автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди

© МинТранспорта Автобусы межднародных направлений
Автобусы межднародных направлений - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди,
ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қолмоқда.
Шу кунларда қўшни Қозоғистон ва Россияда кузатилаётган кучли совуқ туфайли йўлларда музламалар ҳосил бўлиб, автотранспорт воситаларида техник носозликлар келиб чиқиши натижасида йўловчилар қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.
ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, йўловчи ташувлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари жорий йил 13 январдан вақтинчалик тўхтатилди, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ўзбекистон ҳудудида кучли совуқ ҳаво қор ёғиши, йўлларда музламалар кузатилмоқда. Қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам ҳаво совуқ. Айрим вилоятларда эксремал паст даражада ҳарорат кузатилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0