Соледарни озод қилиш қандай аҳамиятга эга - МВ
16:52 13.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023)
© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишМобилизованные поразили позиции ВСУ из модернизированных гаубиц "Мста"
© Министерство обороны РФ
/ Oбуна бўлиш
Соледарни учун жангларда 700дан ортиқ украиналик ҳарбийлар ва хорижий ёлланмалар ҳамда 300дан ортиқ қурол-асла ва ҳарбий техника йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Соледарнинг озод этилиши кейинги муваффақиятли ҳужумлар учун имкон яратади.
Соледар устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш жануби-ғарбда жойлашган Артемовск шаҳрида Украина қўшинларининг таъминот йўлларини узиб қўйиш, кейин эса УҚК бўлинмаларини қуршовга олиш имконини беради, - дейилади баёнотда.
Соледар қандай озод қилинди:
12 январь оқшомида Соледар шаҳрини озод қилиш якунланди. Бу Донецк йўналишида муваффақиятли ҳужум операцияларини давом эттириш учун имкон беради.
Соледарни қўлга олиш душманни ҳужум ва армия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси томонидан доимий равишда ўққа тутиш туфайли мумкин бўлди. УҚК позицияларига бериб турилган тўхтовсиз зарбалар уларга ўқ-дори, етказиб беришни ва душманнинг бошқа мудофаа чизиғига чекинишига имкон бермади.
Россия қирувчи самолётлари шаҳарни озод қилиш давомида Украинанинг учта самолёти ва вертолётини йўқ қилди;
Россия ҳаво мудофаа тизимлари Соледар осмонида 9 та HIMARS, “Олха” ва “Ураган” ракеталарини уриб туширди.
Шаҳарни озод қилиш ҳужуми вақтида ҳаво-десант бўлинмалари душманга қарама-қарши йўналишда яширин манёвр амалга оширишди, душманга муваффақиятли ҳужум уюштириб қулай тепаликларни эгаллаб олишди.
Россия радоэлектрон уруш кучлари ва воситалари душманнинг бошқарув тизими ва алоқасини муваффақиятли бостирди, ва Украина томонига УАВлардан фойдаланиш имконини бермади.
Операция якунига кўра, дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича Соледар учун жангларда 700дан ортиқ украиналик ҳарбийлар ва хорижий ёлланмалар ҳамда 300дан ортиқ қурол-асла ва ҳарбий техника йўқ қилинди.