Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Соледарда Украина ҚКнинг 5 тага яқин бригадаси йўқ қилинди - ДХР расмийси

© AFP 2023 / Yasuyoshi ChibaРаненый украинский военнослужащий в Харьковской области
Раненый украинский военнослужащий в Харьковской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.01.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, бу йўқотишлар орасида ёлланма аскарлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Соледарда Украина Қуролли кучларининг бешга яқин бригадаси йўқ қилинди, аммо бу рақамга шаҳарда жуда кўп бўлган ёлланма аскарлар кирмайди. Бу ҳақда Донецк халқ республикаси раҳбари вазифасини бажарувчининг маслаҳатчиси Ян Гагин маълум қилди.

“Бешга яқин бригада йўқ қилинди”, - деди Гагин “Россия 1” телеканали эфирида украиналик ҳарбийларнинг Соледардаги йўқотишлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Таъкидланишича, бу йўқотишлар орасида жуда кўп бўлган ёлланма аскарлар йўқ. Гагиннинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийларнинг маълум қисми ҳамон шаҳарда қолмоқда.
“Менимча, бу вақт масаласи ва бу масала яқин келажакда, том маънода кунларда ҳал қилинади”, дея қўшимча қилди у.
Унинг сўзларига кўра, шаҳарда қолган украиналик ҳарбий хизматчиларнинг аҳволи яхши эмас, улар кўпинча ярадор ёки касал ҳолатда топилмоқда.
Маълумот учун, Aртёмовск ва Соледар учун шиддатли жанглар давом этмоқда.
Пушилин ДХРни озод қилишда кескин ўзгариш пайти келганини маълум қилди
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.
Янгиликлар лентаси
0