Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Соледар озод қилинишга яқин турибди – Пушилин

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишГлава ДНР Д. Пушилина
Глава ДНР Д. Пушилина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.01.2023
Oбуна бўлиш
ДХР раҳбари вазифасини бажарувчининг сўзларига кўра, ҳозир жанглар Соледарнинг ғарбий қисмига ўтган.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Россия ҳарбийлари Соледарни озод қилишга яқин турибди. Бу ҳақда ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин маълум қилди.

“Ҳақиқатан ҳам, ҳозир барча эътибор Aртёмовскка ҳам, Соледарга ҳам қаратилмоқда, Соледарда воқеалар шу тарзда ривожланмоқдаки, шаҳар озод қилинишга жуда яқин”, - деди у.

Пушилиннинг сўзларига кўра, ҳозир жанглар Соледарнинг ғарбий қисмига ўтган.

“Aслида, бу душман ҳали ҳам орқага чекиниши, ўз бўлинмаларининг қолдиқларини сақлаб қолиши мумкин бўлган ягона йўналиш”, - деб тушунтирди у.

Таъкидланишича, Украина Қуролли кучлари гарнизони йўқотишларидан қатъий назар қаршилик кўрсатишда давом этмоқда.

“Соледарнинг озод этилиши иттифоқчи кучларнинг янада олдинга силжишига ёрдам беради”, - дея қўшимча қилди Пушилин.

Унинг айтишича, шаҳарнинг озод этилиши иттифоқчи кучларнинг Краматорск йўналишидаги ҳужуми истиқболларига ижобий таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга, ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи маслаҳатчиси Ян Гагин Aртёмовск ҳам “озодликка яқин” эканини қўшимча қилди.

“Кейинги соатларда бўлмаса ҳам, кейинги кунларда Aртёмовск ҳақиқатан ҳам озод қилинганини билиб оламиз”, - дейди Гагин.

Маълумот ўрнида, ҳар икки шаҳар учун шиддатли жанглар давом этмоқда.
Кеча ЛХР халқ милициясининг расмий вакили Иван Филипоненко Украина Қуролли кучлари ҳарбийларининг Соледардан оммавий чиқиб кетаётганини маълум қилганди.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.
Янгиликлар лентаси
0