https://sputniknews.uz/20230110/koronavirus-asorati-bazi-kishilarda-suyak-va-bogimlar-emirilishi-kuzatilmoqda-31363785.html
Коронавирус асорати: баъзи кишиларда суяк ва бўғимлар емирилиши кузатилмоқда
Коронавирус асорати: баъзи кишиларда суяк ва бўғимлар емирилиши кузатилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, беморлар шифокор тавсиясисиз, уй шароитида турли антибиотик, гормон препаратларини палапартиш қўллаган. Оқибатда вақт ўтиши билан суякларда... 10.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-10T21:20+0500
2023-01-10T21:20+0500
2023-01-10T21:20+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0f/14540986_0:147:3117:1900_1920x0_80_0_0_b4cdedba74e7fcdb265923d5f074280c.jpg
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Коронавирус асоратлари баъзи беморларда суяк ва бўғимлар емирилишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов маълум қилди.СOVID-19ни бошдан кечирган баъзи беморларда сон суяги, елка, тизза бўғимларининг емирилиши билан кечаётгани сир эмас. Бу — дунё олимларининг илмий хулосаси.Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси бошланмасидан аввал ҳам аваскуляр некроздан азият чекувчилардан мурожаатлар келиб тушган. Аммо уларнинг сони ҳозирги пайтдаги сингари кўп бўлмаган.Тиббиёт марказида шундай дардга чалинган мингдан ортиқ беморларнинг реестри шакллантирилган. Уларнинг аксарияти коронавирусга қарши эмланмагани оқибатида касалликни оғир ўтказган.Қайд этилишича, беморлар шифокор тавсиясисиз, уй шароитида турли антибиотик, гормон препаратларини палапартиш қўллаган. Оқибатда вақт ўтиши билан суякларда емирилиш ҳолатлари юзага келмоқда.
https://sputniknews.uz/20230108/2022-yilda-9057-mlrd-somlik-dori-vositalarining-yaroqsizligi-aniqlangan-31323107.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0f/14540986_192:0:2923:2048_1920x0_80_0_0_18f41ccfb505075bbce8f092c8686835.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, шифокорлар тавсияси
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, шифокорлар тавсияси
Коронавирус асорати: баъзи кишиларда суяк ва бўғимлар емирилиши кузатилмоқда
Қайд этилишича, беморлар шифокор тавсиясисиз, уй шароитида турли антибиотик, гормон препаратларини палапартиш қўллаган. Оқибатда вақт ўтиши билан суякларда емирилиш ҳолатлари юзага келмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Коронавирус асоратлари баъзи беморларда суяк ва бўғимлар емирилишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов маълум
қилди. СOVID-19ни бошдан кечирган баъзи беморларда сон суяги, елка, тизза бўғимларининг емирилиши билан кечаётгани сир эмас. Бу — дунё олимларининг илмий хулосаси.
“Агар статистик таҳлилларга мурожаат қилсак, пандемиягача бўлган даврдан то ҳозирги кунгача мазкур хасталикка чалинган беморлар сони 3-4 баробар ортганини кўрамиз. Оқибатда ушбу касалликнинг оғир босқичларида юқори технологик операция ҳисобланадиган эндопротезлаш амалиётига муҳтож беморлар сони кўпайиб бормоқда”, дейди Мурод Ирисметов.
Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси бошланмасидан аввал ҳам аваскуляр некроздан азият чекувчилардан мурожаатлар келиб тушган. Аммо уларнинг сони ҳозирги пайтдаги сингари кўп бўлмаган.
Тиббиёт марказида шундай дардга чалинган мингдан ортиқ беморларнинг реестри шакллантирилган. Уларнинг аксарияти коронавирусга қарши эмланмагани оқибатида касалликни оғир ўтказган.
Қайд этилишича, беморлар шифокор тавсиясисиз, уй шароитида турли антибиотик, гормон препаратларини палапартиш қўллаган. Оқибатда вақт ўтиши билан суякларда емирилиш ҳолатлари юзага келмоқда.