2022 йилда 90.57 млрд сўмлик дори воситаларининг яроқсизлиги аниқланган

© Pixabay / Rudy and Peter SkitteriansТаблетка, иллюстративное фото
Таблетка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўтган йилда 271 турдаги 3 382 502 шартли ўрам, умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситаларининг сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланган.
ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. 2022 йилда умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситаларига сертификат бериш рад этилди.
Ўзбекистондаги Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш органларига бўлган мурожаатлар асосида 2022 йил давомида тақдим қилинган дори воситалари белгиланган тартибда сертфикатлаштириш учун текширувдан ўтказилган.
Таҳлиллар натижасига кўра, 24 та давлатда жумладан, Австрия, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Беларусь, Болгария, Венгрия, Германия, Грузия, Испания, Италия, Македония, Голландия, Покистон, Польша, Россия, Руминия, Словакия, Туркия, Украина, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Швейцария давлати ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 271 турдаги 3 382 502 шартли ўрам, умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситалари сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилган ҳамда сертификатлаштирилиши рад этилиб, мазкур сифатсиз дори воситаларининг муомалага чиқарилишини олди олинган.
Аввалроқ “Док-1 МАКС” ва “Амбронол” дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмагани маълум бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0