https://sputniknews.uz/20230109/kutilayotgan-anomal-sovuqdan-birinchi-galda-kimlar-saqlanishi-kerak-31340146.html
Кутилаётган аномал совуқдан биринчи галда кимлар сақланиши керак
Кутилаётган аномал совуқдан биринчи галда кимлар сақланиши керак
Sputnik Ўзбекистон
Аномал совуқ тери ва буйрак касаллиги бор беморларнинг умумий ҳолати ёмонлашувига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
2023-01-09T12:02+0500
2023-01-09T12:02+0500
2023-01-09T12:02+0500
жамият
совуқ
об-ҳаво
элмира боситхонова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/05/30498163_0:92:1280:812_1920x0_80_0_0_7779b8b1f1a265985bec91a3a30278b5.jpg
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, бугундан Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.Натижада 10-15 январь саналарида мамлакатда аномал совуқ кузатилиши, ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 даража, шимолда тунда -17-22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида эса -25-27 даража совуқ бўлиши кутиляпти.Бундай аномал ҳарорат инсон саломатлигига қандай таъсир этади? Унинг зарарли оқибатларидан сақланиш усуллари нималардан иборат? Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова шу ҳақдаги тавсиялари билан ўртоқлашди.Таъкидланишича, шунингдек, бронх ва ўпка хасталиклари, хусусан, бронхиал астмага чалинган беморларда касалликнинг фаол давридаги асоратлар зўраяди. Яъни уйдан кўчага чиққанда, бронхоспазм ёки стенокардиянинг хуруж қилиш хавфи ортади. Шу сабабли бундай инсонлар шифокор тавсияси билан ёнида доимий ичиб юрадиган дориларини олиб юриши шарт.Унинг сўзларига кўра, аномал совуқда алкоголь ва тамаки истеъмол қилишдан воз кечган маъқул. Боиси бу зарарли одатлар қон томирларини кескин торайтириб, қўл ва оёқнинг қисқа муддатда музлашига сабаб бўлиши мумкин.Шунингдек, совуқ кунлари эрталаб, албатта, нонушта қилиш кераклиги таъкидланди. Айтилишича, оч қолиш тананинг тез музлаши ва иммунитет заифлашишига сабаб бўлади. Истеъмол қилинадиган таомлар калорияси иссиқ кунларга нисбатан 25-30 фоизга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бунда иссиқ ва суюқ овқатлар жуда фойдали.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/05/30498163_38:0:1243:904_1920x0_80_0_0_37f50a52b016be107f5fe5999bfe7de4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аномал совуқ ўзбекистон қиш об хаво тошкент тавсиялар
аномал совуқ ўзбекистон қиш об хаво тошкент тавсиялар
Кутилаётган аномал совуқдан биринчи галда кимлар сақланиши керак
Қайд этилишича, аномал совуқ тери ва буйрак касаллиги бор беморларнинг умумий ҳолати ёмонлашувига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, бугундан Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
Натижада 10-15 январь саналарида мамлакатда аномал совуқ кузатилиши, ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 даража, шимолда тунда -17-22 даража, Устюрт ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида эса -25-27 даража совуқ бўлиши кутиляпти.
Бундай аномал ҳарорат инсон саломатлигига қандай таъсир этади? Унинг зарарли оқибатларидан сақланиш усуллари нималардан иборат? Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова шу ҳақдаги тавсиялари билан
ўртоқлашди.
“Қаттиқ совуқда кўпинча қон томирларининг кескин торайиши кузатилади. Айниқса, гипертония, бош мия қон томирлари атеросклерози, инсульт ва инфарктдан кейинги ҳолат, стенокардия каби касалликлар билан оғриган беморларга бундай ноқулай об-ҳаво салбий таъсир кўрсатади. Уларни бош ва юрак соҳасидаги оғриқлар безовта қилади”, - дейди вазир ўринбосари.
Таъкидланишича, шунингдек, бронх ва ўпка хасталиклари, хусусан, бронхиал астмага чалинган беморларда касалликнинг фаол давридаги асоратлар зўраяди. Яъни уйдан кўчага чиққанда, бронхоспазм ёки стенокардиянинг хуруж қилиш хавфи ортади. Шу сабабли бундай инсонлар шифокор тавсияси билан ёнида доимий ичиб юрадиган дориларини олиб юриши шарт.
“Қолаверса, аномал совуқ тери ва буйрак касаллиги бор беморларнинг умумий ҳолати ёмонлашувига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Чунки бундай шароитда тана аъзоларининг музлаб қолиш эҳтимоли юқори. Шу боис совуқ қотишнинг олдини олиш учун кўчага чиққанда иссиқ ва қалин кийимлар кийиш лозим. Бунда, қўлқоп ва жун пайпоқлардан фойдаланиш жуда муҳим. Айниқса, бош ва йирик қон томирлари жойлашган бўйин қисмини иссиқ тутиш талаб этилади. Сабаби бўйиндаги томирлар инсон бош миясини қон билан таъминлайди”, - дейди Боситхонова.
Унинг сўзларига кўра, аномал совуқда алкоголь ва тамаки истеъмол қилишдан воз кечган маъқул. Боиси бу зарарли одатлар қон томирларини кескин торайтириб, қўл ва оёқнинг қисқа муддатда музлашига сабаб бўлиши мумкин.
“Қаттиқ совуқ ҳаво инсон терисини ҳаддан ортиқ қуритиб юборади. Шу боис кўчага чиқишдан аввал таркибида сув бўлган дори воситаларини терига суртмаган маъқул. Аксинча, ёғли кремларни қўллаш тавсия этилади”, - деди вазир ўринбосари.
Шунингдек, совуқ кунлари эрталаб, албатта, нонушта қилиш кераклиги таъкидланди. Айтилишича, оч қолиш тананинг тез музлаши ва иммунитет заифлашишига сабаб бўлади. Истеъмол қилинадиган таомлар калорияси иссиқ кунларга нисбатан 25-30 фоизга оширилиши мақсадга мувофиқ. Бунда иссиқ ва суюқ овқатлар жуда фойдали.