https://sputniknews.uz/20230107/qamchiq-va-taxtaqoracha-31316300.html
Ўзгидромет Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида ноқулай об-ҳаво кузатилишидан огоҳлантирди
Ўзгидромет Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида ноқулай об-ҳаво кузатилишидан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентни водий вилоятлари билан ҳамда Самарқандни Қашқадарё билан боғловчи довон йўлида ҳаракатланиш қийинлашади. 07.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-07T17:13+0500
2023-01-07T17:13+0500
2023-01-07T17:13+0500
жамият
об-ҳаво
қиш
довон
тахтақорача довони
қамчиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1a/21950938_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_3225eed30b20ccad67ef6ebc5629b5d4.jpg
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. 9-11 январь кунлари Қамчиқ ва Тахтақорача довонида туман тушиб, кўриш даражаси пасайиши ва йўллар музлаши мумкин. Гидрометеорология хизмати маркази шундай огоҳлантириш билан чиқди.Синоптикларнинг таъкидлашича, А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг Қамчиқ довони худудида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.Шунингдек, бундай ҳолат М-39 “Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача (Китоб) довонида ҳам кузатилиши мумкин.Аввалроқ Ўзбекистонга келаси ҳафта бошидан аномал совуқ ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берган эдик. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати -27 даражагача пасайиши кутилмоқда.
тахтақорача довони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1a/21950938_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_fabd240c83e5dff48d028abb367fc935.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, об-ҳаво, қиш , довон, тахтақорача довони, қамчиқ
жамият, об-ҳаво, қиш , довон, тахтақорача довони, қамчиқ
Ўзгидромет Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида ноқулай об-ҳаво кузатилишидан огоҳлантирди
Тошкентни водий вилоятлари билан ҳамда Самарқандни Қашқадарё билан боғловчи довон йўлида ҳаракатланиш қийинлашади.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. 9-11 январь кунлари Қамчиқ ва Тахтақорача довонида туман тушиб, кўриш даражаси пасайиши ва йўллар музлаши мумкин. Гидрометеорология хизмати маркази шундай огоҳлантириш билан
чиқди.
Синоптикларнинг таъкидлашича, А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг Қамчиқ довони худудида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Шунингдек, бундай ҳолат М-39 “Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача (Китоб) довонида ҳам кузатилиши мумкин.
Аввалроқ Ўзбекистонга келаси ҳафта бошидан аномал совуқ ҳаво оқими кириб келиши ҳақида
хабар берган эдик. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати -27 даражагача пасайиши кутилмоқда.