Ўзгидромет бугун об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди

© Sputnik/Рамиз БахтияровОсень в Ташкенте.
Осень в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2023
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкент, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади.
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Бугун айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Прогнозларга кўра, Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4-6 даража илиқ, кундузи +12-14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси -0-5 даража совуқ, кундузи +6-11 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳам баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи +10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи +10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2-7 даража илиқ, кундузи +13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси +0-5 даража илиқ, кундузи +5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиш хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0-5 даража илиқ, кундузи +4-9 даража илиқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0