Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус ҳарбий операция: 5 январ ҳолатига вазият

© Sputnik / Vitaliy AnkovСамоходная артиллерийская установка "Гвоздика" во на марше во время тактических учений в Приморье
Самоходная артиллерийская установка Гвоздика во на марше во время тактических учений в Приморье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2023
Oбуна бўлиш
Россия ҳарбийлари АҚШ Украинага берган техникаларни йўқ қилди.
Россия Федерацияси Қуролли кучлари Украина ҳудудида махсус ҳарбий операцияни давом эттирмоқда. Мудофаа вазирлиги баёноти сўнгги суткада содир бўлган муҳим ҳодисалар ҳақида баёнот берди.
Қайд этилишича, Купянск йўналишида Россия қўшинларининг артиллерия зарбалари натижасида Харьков вилоятининг Кучеровка, Песчаное ва Луганск халқ республикасининг Стельмаховка аҳоли пунктлари яқинида Украина Қуролли кучларининг 14 ва 95-механиклаштирилган бригадаларининг 30 га яқин аскари, битта танки, иккита ҳарбий зирҳли машинаси ва учта автомобомили йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида артиллерия ўқлари ДХРнинг Григоровка ва Серебрянка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина қўшинларининг 95-ҳаво-десант бригадаси бўлинмаларига зарба берди. Душман шу йўналишда бир суткада 40 нафар аскари, 2 та зирҳли транспорт воситаси ва учта пикапини йўқотди.
Жанубий-Донецк йўналишида Россия ҳарбийлари комплекс ҳужумлар натижасида Пречистовки районида 40 дан ортиқ украин аскари, учта ҳарбий зирҳли машина ва 2 та пикапни йўқ қилди.
Донецк йўналишидаги ҳужумлар натижасида Россия армияси Украина ҚКнинг 110-мото-пиёда ва 79-ҳаво ҳужуми бригадалари бўлинмаларининг 60 нафаргача аскарини, 4 та пиёда аскарлар жанговар машинаси ва 5 та автомобилини йўқ қилди.
Николаев вилояти йўналишида Россия армияси ҳужумларни давом эттириб, Матросовки туманида АҚШнинг Украинага берган М777 артиллерия тизимини йўқ қилди.
РФ Қуролли кучларининг тезкор-тактик авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси Украина ҚКнинг 84 та тумандаги 57 та артиллерия бўлинмаси ўқ отиш позициялари, қўшин ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Аниқ зарбалар натижасида ДХРнинг Константиновка аҳоли пункти ҳудудида ўзини “Шайх Мансур батальони” деб атовчи қуролли тузилманинг 55 дан ортиқ вакили, шунингдек, 6 та зирҳли ва автомобиль техникаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Водяное ва Очеретино аҳоли пунктлари ҳудудларидаги жанглар чоғида “Град” ялпи реактив ҳужум тизими (ЯРҲТ) ва “Ольха” ЯРҲТнинг 2 та учириш ускунаси йўқ қилинди.
Запорожье вилоятининг Гуляй Поле ва ДХРнинг Красний Лиман аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг иккита артиллерия ўқ-дорилари омбори йўқ қилинди.
Шунингдек, Гуляй Поле, Павловка ва ДХРнинг Велика Новоселка аҳоли пунктлари ҳудудларида отишма позицияларидаги 2С1 “Гвоздика” ўзиюрар гаубицаси ва 2 та 2С3 “Акация” ўзиюрар гаубицаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Белогоровка, Первомайское ва Артемовск аҳоли пунктлари, Херсон вилоятининг Ингулец ва Новобереслав аҳоли пунктлари ҳудудларидаги отишма позицияларида учта Д-20 ва 2 та Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Николаев вилоятининг Матросовка аҳоли пункти ҳудудида АҚШ Украинага берган М777 артиллерия тизими йўқ қилинди. Бундан ташқари, ЛХРнинг Новоселовка аҳоли пункти ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган АN/TPQ-37 қарши батарея радарлари йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучлари қирувчилари ДХРнинг Красногоровка аҳоли пунктида Су-24, Победа аҳоли пунктида Су-25 самолётларини уриб туширди.
Шунингдек, ЛХРнинг Змиевка, Кременная, Золотаревка, Кривошеевка, ДХРнинг Николаевка, Волноваха, Евгеновка, Херсон вилоятининг Княз-Григоровка, Великая Лепетиха ва Запороже вилоятининг Мелитополь аҳоли пунктлари ҳудудида Украинанинг 21 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Бундан ташқари, ЛХРнинг Белогоровка ва Херсон вилоятидаги Гавриловка аҳоли пунктлари ҳудудларида Американинг бешта HIMARS ялпи реактив ҳужум тизими ва АҚШда ишлаб чиқарилган тўртта HARM антирадар ракеталари тутиб олинди.
Ҳаммаси бўлиб, махсус ҳарбий операция бошланганидан бери қуйидагилар йўқ қилинди: 359 самолёт, 199 вертолёт, 2 834 учувчисиз учиш аппарати, 399 зенит-ракета тизими, 7 422 танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 971 ялпи реактив ҳужум тизимлари, 3 781 дала артиллерия ва миномётлари, шунингдек, 7 937 дона махсус ҳарбий техника.
Янгиликлар лентаси
0