Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Донецкдаги аҳоли пунктини озод қилди

© Sputnik / Konstantin Mikhalchevsky / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие ВС РФ в автомобиле колонны военной техники в Армянске
Военнослужащие ВС РФ в автомобиле колонны военной техники в Армянске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2022
Oбуна бўлиш
Жангларда Украина Қуролли кучларининг 50 нафаргача ҳарбий хизматчиси ва бир қанча техникаси йўқ қилинган.
ТОШКЕНТ, 31 дек - Sputnik. Россия қўшинлари Запорожье вилоятининг Дорожнянка қишлоғини озод қилди, Украина Қуролли кучларининг 50 га яқин ҳарбий бўлинмаси йўқ қилинди. Бу ҳақда шанба куни РФ Мудофаа вазирлиги расмий вакили, генерал-лейтенант Игорь Конашенков маълум қилди.
“Россия қўшинларининг жанубий Донецк йўналишидаги муваффақиятли ҳужум ҳаракатлари натижасида Запороже вилоятидаги Дорожнянка аҳоли пункти озод этилди”, - деган у.
Конашенков шунингдек, жангларда Украина Қуролли кучларининг 50 нафаргача ҳарбий хизматчиси, учта пиёдалар жанговар машинаси, иккита зирҳли жанговар машина ва бешта пикап йўқ қилинганига аниқлик киритган.
Ҳарбий идора вакили фронтнинг бошқа йўналишларидаги жанговар ҳаракатлар ҳақида ҳам маълумот берди. Таъкидланишича, Купянск йўналишида артиллерия ва армия авиацияси Харьков вилоятидаги Тимковка, Кисловка ва Новоселовский ҳудудларида Украина ҳарбийларининг учта тактик гуруҳини мағлуб этган.
Краснолиманский йўналишида, ЛХРдаги Серебрянка ҳудудида, Украина бўлинмалари 140 нфар ҳарбий хизматчисини йўқотган, бешта танк, еттита зирҳли машина ва тўртта пикап йўқ қилинган, Донецк йўналишида эса 80 дан ортиқ украиналик аскарлар, иккита зирҳли транспорт воситаси, тўртта бронетранспорт ва учта пикап яксон қилинган.
Россия 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Шу фонда Америка Қўшма Штатлари ва унинг НAТО бўйлаб иттифоқчилари Киев режимига қуроллар беришда давом этмоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0