Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари ДХРда Украина колоннасини йўқ қилди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишКПП "Васильевка" на границе Запорожской области
КПП Васильевка на границе Запорожской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, отишмадан кейин аскарлар мумкин бўлган жавоб зарбасидан қочиш учун позицияларини ўзгартирган.
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ғарбий ҳарбий округ артиллериячилари “Гиацинт-Б” қуроли билан Украина қўшинлари колоннасига зарба берди. Бу ҳақда Донецк халқ республикасида ҳарбийларнинг ишини кузатган РИA Новости мухбири хабар бермоқда.
“Бир, иккита машина жанубга тушмоқда. Aсосий колонна турибди”, дейди у нишоннинг аниқланиши ҳақида.
Қайд этилишича, шундан сўнг артиллериячилар 152 миллиметрли қуролдан ўқ узиб, дарров нишонга тегган.
“Техникалар колоннасини ўчириш буйруғи олинди, бизга координаталар берилди, биз битта қурол билан нишонга олдик ва шунга кўра биз уни ишлаб чиқишга киришдик. Уни уриб туширдик, катталардан корректировка келди. Ва биз ғалабага эришдик”, деди артиллериячилардан бири.
Таъкидланишича, отишмадан кейин аскарлар мумкин бўлган жавоб зарбасидан қочиш учун позицияларини ўзгартирган.
Россия 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Шу фонда Америка Қўшма Штатлари ва унинг НAТО бўйлаб иттифоқчилари Киев режимига қуроллар беришда давом этмоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
Янгиликлар лентаси
0