Ёшлар туризми ҳафталиги: сайёҳат қилишни истовчилар қаерга мурожаат этишлари керак?

© unsplash/AXP PhotographyБазар в Хиве.
Базар в Хиве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2022
Oбуна бўлиш
2023 йилдан бошлаб январ ойининг биринчи 10 кунлигида “Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Қишки таътил кунлари “Ёшлар туризми ҳафталиги” ўтказилади. Ҳафталик доирасида имтиёзли туристик пакетлар асосида республиканинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этилади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
“Ёшлар туризми ҳафталиги” янги йил январь ойининг биринчи 10 кунлигида бўлиб ўтади.
Ҳафталик давомида ўтказиладиган тадбирлар:
Маданий мерос обектлари, музейлар, театр ва кинотеатрларга ёшларнинг жамоавий ташрифлар;
Ўзбекистон тарихини жонли кўрсатувчи театрлаштирилган томошалар;
Барча ҳудудларда “Ёшлар туризми карвони” лойиҳаси;
Қорақалпоғистонда “Орол туризми” ҳафталиги;
Китобхонлик кунлари;
Илм-фан намоёндалари иштирокида маҳорат дарслари.

“Дам олиш кунларида саҳоят қилишни истаганлар барча маълумотларни ҳар бир маҳалладаги ёшлар етакчиларига мурожаат қилиш орқали билиб олишлари мумкин”, - дейилади хабарда.

Ҳафталикда талабалар, мактаб ўқувчилари, маҳалла фуқаролари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этишлари мумкин.
Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат давомида темир йўл ва авиапарвозлар учун чипталарга чегирмалар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ташиш хизматларига ихтиёрий чегирмалар белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туризм ва маданий мерос вазирлиги қўшимча дам олиш кунлари учун маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар эълон қилганди.
Янгиликлар лентаси
0