https://sputniknews.uz/20221228/uzairways-31102282.html
"UzAirways" Россия йўналишидаги рейсларга чегирма эълон қилди
"UzAirways" Россия йўналишидаги рейсларга чегирма эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
"Uzbekistan Airways" Россиянинг барча шаҳарларига чипталарни 3 фоизлик чегирма билан сотиб олиш мумкинлигини маълум қилди. 28.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-28T14:17+0500
2022-12-28T14:17+0500
2023-04-05T18:42+0500
жамият
арзон чипта
чипталар
авиапарвозлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0d/14964265_0:125:3073:1854_1920x0_80_0_0_d21a2735f0379dc8d1c4b0f345ff22d2.jpg
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Янги йил арафасида Ўзбекистондан Россия шаҳарларига авиақатновлар учун авиачипталар нархлари арзонлашди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" хабар берди.Шунингдек, чегирмани Uzbekistan Airways Sales филиали ёки авиакомпания агентлари ҳам тақдим этади.Маълумот учун, ҳозирда талаб энг юқори бўлган Тошкент – Москва йўналишидаги қатновлар сони ҳафтасига 30 тагача кўпайтирилган. "Uzbekistan Airways Express" авиақатновлари билан Ўзбекистоннинг деярли барча шаҳарларидан Россиянинг 11 шаҳрига: Москва, Самара, Перм, Омск, Красноярск, Сочи, Екатеринбург, Уфа, Қозон, Минералние води, Иркутскка парвоз қилиш имконияти мавжуд.Шунингдек, қишки парвозлар дастури доирасида “Ямал” авиакомпанияси Пулково аэропортидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошира бошлади. Ҳаво йўналишлари Санкт-Петербург ва республиканинг иккита йирик шаҳри: Наманган ва Урганчни боғлайди.Қолаверса, Ўзбекистоннинг янги “Air Samarkand” авиакомпанияси Россиянинг олтита шаҳрига парвозларни йўлга қўяди. Авиакомпания илк парвозларини 2023 йилнинг февраль-март ойларида бошлашни режалаштирмоқда. Авиакомпания биринчи босқичда Москва, Санкт-Петербург, Сочи, Екатеринбург, Қозон ва Самарага учади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0d/14964265_342:0:3073:2048_1920x0_80_0_0_8fc01f4017abf43e6740bbe6862879b1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, арзон чипта, чипталар, авиапарвозлар, россия
жамият, арзон чипта, чипталар, авиапарвозлар, россия
"UzAirways" Россия йўналишидаги рейсларга чегирма эълон қилди
14:17 28.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) "Uzbekistan Airways" Россиянинг барча шаҳарларига чипталарни 3 фоизлик чегирма билан сотиб олиш мумкинлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Янги йил арафасида Ўзбекистондан Россия шаҳарларига авиақатновлар учун авиачипталар нархлари арзонлашди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" хабар
берди. Энди йўловчилар авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3 фоиз чегирма билан сотиб олишлари мумкин.
Шунингдек, чегирмани Uzbekistan Airways Sales филиали ёки авиакомпания агентлари ҳам тақдим этади.
Маълумот учун, ҳозирда талаб энг юқори бўлган Тошкент – Москва йўналишидаги қатновлар сони ҳафтасига 30 тагача кўпайтирилган.
"Uzbekistan Airways Express" авиақатновлари билан Ўзбекистоннинг деярли барча шаҳарларидан Россиянинг 11 шаҳрига: Москва, Самара, Перм, Омск, Красноярск, Сочи, Екатеринбург, Уфа, Қозон, Минералние води, Иркутскка парвоз қилиш имконияти
мавжуд.Шунингдек, қишки парвозлар дастури доирасида “Ямал” авиакомпанияси Пулково аэропортидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошира бошлади. Ҳаво йўналишлари Санкт-Петербург ва республиканинг иккита йирик шаҳри: Наманган ва Урганчни
боғлайди.Қолаверса, Ўзбекистоннинг янги “Air Samarkand” авиакомпанияси Россиянинг олтита шаҳрига парвозларни йўлга қўяди. Авиакомпания илк парвозларини 2023 йилнинг февраль-март ойларида бошлашни режалаштирмоқда. Авиакомпания биринчи босқичда Москва, Санкт-Петербург, Сочи, Екатеринбург, Қозон ва Самарага
учади.