Хитой элчиси Россия билан муносабатларни юқори баҳолади

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФГосударственные флаги РФ и КНР
Государственные флаги РФ и КНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
Чжан Ханьхуэйнинг таъкидлашича, 2022 йилда Хитой-Россия ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатлари юқори даражада янги ривожланишга эришди.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия ва Хитой ўртасидаги ўзаро ёрдам ва қўллаб-қувватлаш 2022 йилда кучайди. Бу ҳақда Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй РИA Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ёрдам кучайди. Россия томони Тайвань, Сянган, Шинжон ва бошқалар билан боғлиқ қатор масалаларда адолатли позицияни ҳимоя қилди. Хитой Украина масаласида холис позицияни эгаллади, бир томонлама санкциялар қўлланилишига қарши чиқди, Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари қайта тикланишига умид билдирди, AҚШ, НAТО ва Европа Иттифоқини Россия билан кенг қамровли мулоқотга киришишга чақирди”, - деди элчи.

Чжан Ханьхуэйнинг таъкидлашича, 2022 йилда Хитой-Россия ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатлари ҳам юқори даражада янги ривожланишга эришди.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги олий даражадаги алоқалар янада яқинлашди. ХХР раиси Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путин февраль ойида Пекиндаги қишки Олимпия ўйинларида, сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида учрашиб, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўналишларини белгилаб олишди”, - дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, у 2022 йилда икки давлат ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги 27-учрашуви видеоконференция форматида ўтказилганини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0