Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 21 декабрнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Виктор АнтонюкСотрудник народной милиции ДНР
Сотрудник народной милиции ДНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари УҚК, миллатчи батальонлари ва чет эллик ёлланма аскарлари позицияларига зарба беришда давом этмоқжа. ДХР ҳудудида Россия кучлари қулай позицияларни эгаллаб олишди.
ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Россия Федерацияси томонидан Донбассда ўтказилаётган махсус операциянинг энг муҳим воқеалари.

Россия Мудофаа вазирлиги баёноти:

Купянский йўналишида Харков вилоятининг Петропавловка, Песчаное ва Берестовое аҳоли пунктлари ҳудудларида душман ўққа тутилиши натижасида 60 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита БТР ва учта пикап йўқ қилинди.
Харков вилоятининг Андреевка посёлкаси ҳудудида Россия Аэрокосмик кучлари томонидан Украина Қуролли кучларининг ҳарбий техникаси ёқилғи билан таъминланган нефть маҳсулотлари омбори вайрон қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида ДХРнинг Терний ва Торское аҳоли пунктлари ҳудудларида тўпланган Украина ҚКга авиация ва артиллерия ёрдамида зарба берилди. Натижада 30 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, битта танк ва бешта пикап йўқ қилинди, 6 нафар аскар таслим бўлди.
Донецк йўналишида Россия қўшинлари ҳужумга ўтиб янги қулай позициялар - баландликларни эгаллаб олишди. Кун давомида 80 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, учта БМП ва тўртта бошқа техника йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида Новомихайловка аҳоли пункти ҳудудида ва ДХРНинг Пречистовка посёлкасида Украина Қуролли Кучларининг 72-механизациялашган бригадаси бўлинмалари ва ҳудуддаги 108-ҳудудий мудофаа бригадасининг ишчи кучи ва ҳарбий техникасига артиллерия зарбаси берилди. Душманнинг йўқотишлари 50 нафар украиналик ҳарбий хизматчини, иккита зирҳли жанговар машинасини ва тўртта пикапни ташкил этди.
Авиацияси, ракета ва артиллерияси зарбалари ёрдамида УҚКнинг 63 та артиллерия бўлинмаларига шунингдек 87 та туманда жойлашган ҳарбийлар ва техникаларига зарба берди.
Херсон вилояти, Белозерка қишлоғи ҳудудида Украинанинг Бук-М1 зенит-ракета мажмуасининг Украина ўзиюрар тўпи ва П-18 нишонга олувчи радари йўқ қилинди.
ДХРНинг Андреевка посёлкаси ҳудудида Украинанинг С-300 зенит-ракета мажмуасининг радар станцияси йўқ қилинди.
Херсон вилоятидаги Зеленовка ва ДХРнинг Трудовое аҳоли пунктлари ҳудудларида АҚШда ишлаб чиқарилган учта М-777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Запорожье вилоятидаги Темировка ва ДХРнинг Артемовск аҳоли пунктлари ҳудудларида хорижда ишлаб чиқарилган қурол ва ҳарбий техникалар солинган иккита омборхона йўқ қилинди.
Харков вилоятининг Берестовоэ ва Запороже вилояти Веселянка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг иккита артиллерия ўқ-дорилари омбори йўқ қилинди.
Донетск Халқ Республикасининг Водяное аҳоли пункти ҳудудида "Град" кўп ракетали тизимининг жанговар машинаси йўқ қилинди.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолёти Донетск Халқ Республикасининг Красногоровка қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолётини уриб туширди. Бундан ташқари, Донетск Халқ Республикасининг Артемовск қишлоғи яқинида Украинанинг Ми-8 вертолёти йўқ қилинган.
Кун давомида ҳаво мудофаа тизимлари Херсон вилояти Князь-Григоровка ва ДХРнинг Николаевка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг иккита учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди. Шунингдек, ЛХРнинг Новокраснянка аҳоли пункти яқинида иккита HIMARS ракетаси тутиб олинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина Қуролли кучлари жами 348 та самолёт, 187 та вертолёт, 2691 та учувчисиз аппарат, 399 та зенит-ракета мажмуаси, 7179 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 932 та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 3696 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 7693 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0