Маҳаллий йўналишларда қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишБоинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways
Боинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
2023 йилнинг 8 ва 9 январ кунлари маҳаллий йўналишларда қўшимча парвозлар амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Uzbekistan Airways Термиз, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларига қўшимча авиақатновларни йўлга қўймоқда.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 8 ва 9 январ кунлари маҳаллий йўналишларда қўшимча парвозлар амалга оширилади.
Парвозлар жадвали қуйидагича:
“Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналиши бўйича (8 январь):
Тошкентдан учиб кетиш 07:15
Термизга етиб бориш 08:35
Термиздан учиб кетиш 09:35
Тошкентга етиб бориш 10:45
“Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналиши бўйича (8 январь):
Тошкентдан учиб кетиш 14:40
Бухорога етиб бориш 15:50
Бухородан учиб кетиш 16:40
Тошкентга етиб бориш 17:40
“Тошкент – Урганч – Тошкент” йўналиши бўйича (8 январь):
Тошкентдан учиб кетиш 19:20
Урганчга етиб бориш 20:50
Урганчдан учиб кетиш 21:40
Тошкентга етиб бориш 23:00
“Тошкент – Нукус – Тошкент” йўналиши бўйича (9 январь):
Тошкентдан учиб кетиш 20:00
Нукусга етиб бориш 21:40
Нукусдан учиб кетиш 22:30
Тошкентга етиб бориш 23:50
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airports директори Раъно Жўраева Ўзбекистонда ички рейслар учун 6 та кичик аэропорт ташкил этилиши ва улар орқали сайёҳларни Ўзбекистоннинг бошқа диққатга сазовор жойлари ва зиёратгоҳларига етказиш режалаштирилганини маълум қилган эди.
Ушбу кичик аэропортларнинг баъзилари нолдан, бошқалари - мавжудлари асосида қурилади. Булар Шаҳрисабз, Мўйноқ, Сараосиё, Жиззах, Зарафшон ва Сўх аэропортларидир.
2023-2024 йилларда Урганч ва Бухоро шаҳарларида янги аэропортларни фойдаланишга топширилади. Бунинг учун 2023 йилда мазкур аэропортларни қуриш бўйича хусусий шерикларни танлаш бўйича тендерлар ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0