Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Донецкдаги меҳмонхонанинг ўққа тутилиши террорчилик акти эди – Пушилин

Oбуна бўлиш
Украина ҳарбийлари Донецкдаги меҳмонхонани ўққа тутишди.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Роскосмоснинг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин ва ДХР бош вазири Виталий Хоценко бўлган Донецкдаги меҳмонхонага берилган украин зарбаси тинч аҳолига қарши атайлаб содир этилган террорчилик акти эди. Бу ҳақда ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин маълум қилди.
“Бу аниқ террорчилик актини уюштириш мақсадидаги атайин берилган зарба эди. У ерда кўплаб оддий аҳоли бўлгани учун биз бунга шундай баҳо берамиз”, - деди Пушилин РИА Новости билан суҳбатда.
Украина жангарилари Донецкда Рогозин бўлган меҳмонхонани ўққа тутишди. Рогозин яраланди. Икки киши ҳалок бўлган.
Россия Тергов қўмитаси воқеа тафсилотларини ўрганиши ва Украина ҳарбийларининг Донецкни ўққа тутишига алоқадор шахсларни аниқлашини маълум қилди.
Идоранинг дастлабки маълумотларига кўра, зарба 155 миллиметрли “Caesar” ўзиюрар артиллерия қуролидан берилган.
Янгиликлар лентаси
0