Ўзбекистон туркман газидан ишлаб чиқарилган электрни Қирғизистонга етказиб берди

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач, архивное фото
Линии электропередач, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Электр энергияси трансфери Туркманистондан Қирғизистонга Ўзбекистон энергетика тизимларининг имкониятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Тўхтагул сув омбори захиралари ўта оғир аҳволга тушишига йўл қўймаслик учун Қирғизистонга Ўзбекистон орқали Туркманистондан электр энергияси етказиб берилмоқда ва бу 2023 йилда ҳам давом эттирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қирғизистон Энергетика вазирлигининг Қўшма баёнотида сўз боради.
Маълум қилинишича, 2021 йил 11 мартда Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлиги ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида имзоланган баённомага мувофиқ, электр энергиясини ўзаро етказиб бериш тасдиқланган жадвалларга мувофиқ амалга оширилади.

“Марказий Осиё минтақасида сувнинг камлиги ҳисобга олиниб, Тўхтагул сув омборининг ўта оғир даражага тушишига йўл қўймаслик мақсадида томонлар хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги келишувларга асосан Туркманистон газидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини Қирғиз Республикасига етказиб берилди”, - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, шартнома асосидаги келишувларга мувофиқ, электр энергиясини Туркманистондан Қирғизистонга Ўзбекистон энергетика тизими орқали транзит қилиш энергетика тизимларининг имкониятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.
Таъкидланишича, томонларнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида 2023 йилда Туркманистон электр энергияси транзитини таъминлашга қаратилган тегишли шартномалар имзоланган.
Ўрта Осиё энергетик ҳалқаси

Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистон Бирлашган ягона энергия тизими” - 1960 йилда қурила бошлаган ва 1970 йилларга келиб яхлит конфигурация ҳосил бўлган. Унинг таркибига 4та республика - Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудидаги 83 та электр станциялар ва 500 кВ кучланишли линиялар кирган.

Энергоҳалқа таркибидаги генерациянинг 30% - ГЭСлар ва 70 % - ИЭСлар орқали амалга оширлган.

Ўрта Осиё энергоҳалқасининг диспетчерлик маркази Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, у эксплуатация, частота ва қувватни тартибга солиш, мелиорация ва энергетика масалаларини мажмуали ҳал қилиш ва мувофиқлаштириш билан шуғулланган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0