Медведев Си Цзиньпинга Путиннинг номасини етказди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев и председатель КНР Си Цзиньпин
Дмитрий Медведев и председатель КНР Си Цзиньпин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари ташриф билан Хитойга борди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашди ва унга Россия президенти Владимир Путиннинг номасини топширди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Медведев Хитой давлати раҳбарига Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг номасини топширди, унда, хусусан, Россия-Хитой сиёсий мулоқоти ва амалий кооперациясининг мисли кўрилмаган даражаси қайд этилган, яқинда Хитой коммунистлари партияси форуми якунига кўра сайланган ХКПнинг янги раҳбарияти таркиби билан давлатлараро ва партиялараро яқин муносабатларнинг ўзгармас изчил ривожланишига ишонч билдирилган”, - дейилади Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари котибияти хабарида.
Таъкидланишича, Медведев ва Си Цзиньпин халқаро аҳамиятга эга қайд муҳим масалалар юзасидан “соатларини тўғрилаб олишган” ва долзарб жаҳон муаммоларига Москва ва Пекиннинг ёндашуви мос келишини қайд этишган.
Постсовет ҳудудидаги вазият, жумладан, Украина инқирози ҳам муҳокама қилинган.
Янгиликлар лентаси
0