Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 18 декабрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие ДНР на блокпосту рядом с территорией завода "Азовсталь" в Мариуполе.
Военнослужащие ДНР на блокпосту рядом с территорией завода Азовсталь в Мариуполе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари душманнинг ҳужумга тўпланган кучлари позицияларига олдиндар зарба бериш тактикасини давом эттирмоқда. Укриана Қуролли кучлари кам сонли кучлар билан қарши ҳужумга ўтиг ва разведка амалиётларини муваффақиятсиз амалга оширмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Россия Федерацияси Донбассда олиб бораётган махсус операциянинг асосий хабарлари.

Россия Мудофаа вазирлиги баёноти:

Купянск йўналишида Харков вилоятининг Кисловка аҳоли пункти ҳудудида ўт очиш натижасида 25 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, бир бронетранспортёр ва иккита автомобиль йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида ЛХРНинг Стелмаховка аҳоли пункти ҳудудида душман қурол-аслаҳа заҳиралари артиллерия томонидан ўққа тутилди. ЛХРнинг Голиково ва Кременная аҳоли пунктлари ҳудудида душман разведка ўтказиш уринишларига барҳам берди. УҚКнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари кунига 60 нафар ҳарбий хизматчи, битта танк ва иккита пикапни ташкил қилди.
Донецк йўналишида Яковлевка аҳоли пункти Россия кучлари назорати остига ўтди. ДХРнинг Подгородное, Клещиевка, Курдюмовка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман қарши ҳужумлар қайтарилди. УҚК 40 дан ортиқ ҳарбийлар, иккита зирҳли жанговар машина ва учта машина йўқотиб, дастлабки позицияларига қайтарилди..
Жанубий-Донецк йўналишида Запорожье вилоятининг Шевченко ва Дорожнянка аҳоли пунктлари ҳудудларида тўпланган Украина Қуролли кучларининг аскарлари ва ҳарбий техникаси заҳираларига артиллерия зарбаси берилди. Шунингдек, ДХРнинг Времевка аҳоли пункти ҳудудида душманнинг таъмирлаш ва эвакуация гуруҳи артиллерия зарбаси билан йўқ қилинди. ДХРнинг Новомихайловка, Владимировка ва Запорожье вилоятининг Новоселивка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг учта саботаж-разведка гуруҳи йўқ қилинди. Душманнинг ушбу ҳудуддаги йўқотишлари кунига 50 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, зирҳли жанговар машина, танк трактори ва иккита пикапни ташкил этди.
Авиация, ракета қўшинлари ва артиллерия ДХРнинг Красний Лиман аҳоли пункти ҳудудидаги 113-ҳудудий мудофаа бригадасининг қўмондонлик пунктига, шунингдек, ўқ отиш жойларидаги 109 та ҳудудда 144та позицияда жойлашган артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
ДХРнинг Константиновка аҳоли пункти ҳудудида позиция очилди ва АҚШда ишлаб чиқарилган АТ/ТPQ-36 батареяга қарши радар йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ДХРнинг Еленовка аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг учувчисиз аппаратини уриб туширди, шунингдек, Херсондаги Чаплинка, ДХРнинг Артемовск, Енакиево, Луганск Халқ Республикасининг Попасная, Белое аҳоли пунктлари ҳудудларида HIMARS ракета тизимининг тўққизта ракетасини тутиб олди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украинанинг жами 344 та самолёти, 184 та вертолёт, 2676 та учувчисиз учиш аппарати, 398 та зенит-ракета мажмуаси, 7149 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 931та кўп ракета тизимига эга жанговар техника, 3691та майдон артиллерия ва миномётлар, шунингдек, 7650 дона махсус ҳарбий техникаси йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0