https://sputniknews.uz/20221214/zulfiya-mukofoti-30734922.html
“Зулфия” мукофотини олиши мумкин бўлганлар рўйхати кенгайтирилади
“Зулфия” мукофотини олиши мумкин бўлганлар рўйхати кенгайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Зулфия номидаги мукофот – Ўзбекистон давлат мукофотларидан бири. У президентнинг 1999 йил 10 июндаги фармонига биноан таъсис қилинган.
2022-12-14T16:17+0500
2022-12-14T16:17+0500
2022-12-14T16:17+0500
жамият
зулфия мукофоти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/08/23200810_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_46e1bbc56b3a64430dc71bd71a9c61df.jpg
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Зулфия номидаги давлат мукофоти энди ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларга ҳам берилиши мумкин. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси президентнинг тегишли фармонига ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.Ҳозир мукофот таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.Зулфия номидаги мукофот –Ўзбекистон давлат мукофотларидан бири. У президентнинг 1999 йил 10 июндаги фармонига биноан таъсис қилинган. Мукофот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакилаларига иккитадан ҳар йили Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида топширилади. Совриндорлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдоридаги (БҲМнинг 1 баравари ҳозир 300 минг сўм) мукофот пулига эга бўлишади. Шунингдек, мукофот лауреатлари бўлган ўқувчилар олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/08/23200810_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_a99c71626f38da62bdf00e7a854d8d4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зулфия мукофоти ҳақида низоми 2022 2023 зулфия мукофоти ёш чегараси зулфия номидаги давлат мукофоти ҳақида zulfiya mukofoti haqida nizomi 2022 2023 zulfiya mukofoti yosh chegarasi zulfiya nomidagi davlat mukofoti haqida
зулфия мукофоти ҳақида низоми 2022 2023 зулфия мукофоти ёш чегараси зулфия номидаги давлат мукофоти ҳақида zulfiya mukofoti haqida nizomi 2022 2023 zulfiya mukofoti yosh chegarasi zulfiya nomidagi davlat mukofoti haqida
“Зулфия” мукофотини олиши мумкин бўлганлар рўйхати кенгайтирилади
Зулфия номидаги давлат мукофотини ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган қизларга ҳам бериш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Зулфия номидаги давлат мукофоти энди ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларга ҳам берилиши мумкин. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси президентнинг тегишли фармонига ўзгартириш киритишни
таклиф қилмоқда. Ҳозир мукофот таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.
Зулфия номидаги мукофот –Ўзбекистон давлат мукофотларидан бири. У президентнинг 1999 йил 10 июндаги фармонига биноан
таъсис қилинган. Мукофот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакилаларига иккитадан ҳар йили Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида топширилади.
Совриндорлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдоридаги (БҲМнинг 1 баравари ҳозир 300 минг сўм) мукофот пулига эга бўлишади. Шунингдек, мукофот лауреатлари бўлган ўқувчилар олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.