Россияни СССР услубида йўқ қилиш: Вашингтоннинг 2019 йилда ёзилган стратегияси натижалари

© AP Photo / Jon ElswickАмериканские флаги на фоне Капитолия в Вашингтоне, США
Американские флаги на фоне Капитолия в Вашингтоне, США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2022
Oбуна бўлиш
РИА Новости таҳлилчиси Вашингтон учун 2019 йилда RAND corporation агентлиги томонидан тузилган Россияни қулатишга қаратилган стратегиянинг қандай амалга оширилганни ва қандай натижаларга олиб келганини таҳлил қилди.
Бугун Ғарб оммавий ахборот воситалари дунёнинг барча муаммоларига Россия ва Путинни айблашмоқда.
Англиядаги очарчилик, Европанинг қашшоқлашуви, собиқ “олтин миллиард” давлатларидаги инқирозлар ва тартибсизликларнинг барчасига - махсус операцияни айбдор деб кўрсатилмоқда. Аммо Украинада тартибсизликларни биринчи бўлиб ким бошлаган эди?
Ушбу саволга жавоб Америка тадқиқот маркази RAND corporation 2019 йилда чоп этган ҳисоботида келтирилган. Унда АҚШнинг бир неча йилга мўлжалланган Россияни заифлаштириш стратегияси батафсил ёритилган.

Футбол стратегияси

Ҳисобот номи "Россияни чўзиш: ғолиблик позициясидан рақобат" деб номланади. Бу ерда "чўзиш" деган ўхшатма футбол ўйинидан олинган. Футболда баъзан бир жамоа ўйин суратини секинлаштириб фақт тўпни ўзаро узатиб туради, баъзан ҳатто орқадаги ўйинчиларга ва ҳатто дарвозабонга ҳам узатилади. Шундай йўл билан улар рақиб мудофаасини "чўзадилар" ва унинг заиф жойини топиб кескин ҳужумга ўтадилар. Уч йил олдин Вашингтон Россия мудофаасини айнан шу услубда "чўзиш"ни режалаштирган эди.
RAND corporation ҳисоботи бошда муаллифлар 1980 йилларнинг ширин хотраларига берилиб кетадилар. Ўшанда АҚШ "Юлдуз урушлари" назариясига СССРни ишонтириб уни қуролланиш пойгасига жалб қиладилар, иккинчи томондан Афғонистондаги урушга, учинчидан - турли радиоэфирлар орқали антисовет ташвиқоти ўтказиб мамлакат ичидаги диссидентларни қўллаб-қувватлаган ва шу тариқа совуқ урушда Ғалаба қозонган эди.
Бугун Америка "бир сувга икки маротаба кирмоқчи" ва Россияни ҳам шу тариқа йўқ қилишга интилмоқда. Лекин Россия СССРдан кичик бўлса-да қандайдир маънода ундан кучлидир.
"Чўзиш" стратегияси муаллифлари СССРга қарши олиб борилган иқтисодий уруш услубларини ҳам унутишмаган. 1980 йилларда АҚш Форс кўрфази давлатлари билан келишган ҳолда нефт қазиб олиш ҳажмини оширади ва шу тариқа унинг нархини кескин тушириб юборадилар ва собиқ Иттифоқни муҳим даромад манбаидан маҳрум қилган эдилар.
Бугун ҳам АҚШ режадагидек иш тутди, улур биринчи навбатда Россияни газ ва нефтдан олаётган даромадларидан маҳрум қилишга уруниб кўришди. Бунинг учун улар Шимолий оқимда теракт уюштиришгача боришди.

Санкциялар. Қош қўяман деб ...

Лекин араблар бу сафар АҚШ сурнайи остида рақсга тушмади ва нефт қазиб олиш ҳажмини оширишмади. Россия нефти ва гази экспортини чеклашга уриниш жаҳон бозорида углеводородлар нархининг кескин ошишига олиб келди. Россия ўз маҳсулотларини Ҳиндистон, Хитой ва бошқа давлатларга таклиф қила бошлади. Натижада Россия даромади камайш ўрнига бунинг акси бўлди.
Дарвоқе, ҳали ҳеч қандай махсус операция йўқ бўлган, 2019 йилда ёзилган ҳисоботда Россияга қарши санкциялар катта қисмни эгаллаган. Демак Россия нима қилишидан қатъий назар санкциялар барибир киритилар эди. Уларнинг орзуси нима қилиб бўлса ҳам Россияни банкрот қилиш эди.
Вашингтон хулосасига кўра, санциялар босими Россияда оммавий камбағалчилик келтириб чиқариши ва аҳоли норозилиги ва қўзғолон кўтаришига олиб келиши керак эди. Лекин бугунги Россия - бунинг акси, ҳамма жой тинч, ҳукумат обрўда. Тартибсизликлар эса бир вақтлар гуллаб-яшнаган Ғарб давлатларида одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Украина - восита

АҚШ стратегиясида Украина учун алоҳида ўрин ажратилган. У ерда Украина Россияни заифлаштириш учун энг мукаммал восита деб аталади. Уни қурол билан тўлдириб, НАТОга аъзоликк ваъда берлиши ва ҳатто бу ташаббуснинг Европа томонидан блокланишини ҳам айтиб ўтилган. Шунда Россия Донбассга қўшин юборишга мажбур бўлади ва узоқ вақт давомида жанговар ҳаракатлар Россия мудофаа саноати ва иқтисодиётини чарчатади. Украина Россия учун иккинчи Афғонистонга айланади ва мамлакатнинг қулашига олиб келади...
Шу билан бирга, Украина ёрдамида Европадаги вассаллар АҚШ қўл остига йиғишга имкон беради. Шунингдек, НАТОнинг у Финляндия, Швеция орқали ва Арктикага кенгайиши учун имконият яратади. Бу ёрдамида Грузия, Молдова ва Марказий Осиё давлатларини Вашингтон орбитасига тортиш имкони пайдо бўлади.
Буларнинг барчаси ҳақида RAND мутахассислари 2019 йилда ёзишган. Ва бугунги кунда булар қандай амалга ошаётганини биз ўз кўзимиз билан кўрмоқдамиз.
Америкаликлар Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можародан фойдаланиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон раҳбарларини ҳам ўзига оғдиришга уринмоқда. Грузияни Украинадаги можарода иштирок этишга, Молдовани эса Приднестреовьедан Россия тинчликпарвар кучларини чиқариб юборишга кўндирмоқда. Финляндия ва Швеция аллақачон НАТО остонасида турибди.

Ҳаммаси такрорланмоқда

Кўриб турганингиздек, Украинадаги кескинлашув америкаликлар томонидан махсус операция бошланишидан анча олдин режалаштирилган эди. Россия президенти Путин айтганидек: "Махсус операцияни бошламасак ҳам барибир бизга қарши санкциялар жорий қилинган бўларди".
Улар Лукашенкони ҳам худди шундай йўқ қилишга уринган: Беларусда ҳокимиятнинг ўзгариши RAND ҳисоботида Россияни заифлаштириш қадамларидан бири сифатида қайд этилган. Чунки буларнинг барчаси 1980 йиллардан бери деярли ўзгармаган бир сwенарийнинг босқичлари.
Афғон мужоҳидлари ўрнига Украина прокси казаклари. Углеводород нархининг қулаши ўрнига газ қувурларига ҳужумлар амалга оширилмоқда. Варшава шартномасига аъзо мамлакатларда норозилик уйғотиш ўрнига постсовет республикаларида қўзғонлар уюштириш, антисовет ташвиқоти ўрнига бутун дунёда Россияга қарши ташвиқот, рус маданиятини бекор қилишга уриниш. Ўнта фарқни топинг. Ҳаммаси такрорланмоқда.
Бу воқеаларнинг барчасининг мақсади ҳам ўзгармади - ўз даврида Совет Иттифоқи қандай йўқ қилинган бўлса, Россияни ҳам худди шундай йўқ қилиш.
RAND мутахассислари Россия ва собиқ Иттифоқ давлатларида ахборот саботажини уюштириш таклиф қилмоқдалар. Бу ерда мавзулар доираси ҳам бизга яхши таниш - ҳатто кулгили кўринади - сайловларда "каруселлар", овозларни санаш пайтидаги қонунбузарликлар ҳақида иғволар тарқатишорқали Россия сайлов тизимини шубҳа остига қўйиш - тамом.
Лекин бу нарса бизга кўпроқ эшикнинг тешикка кулганини эслатди. Жозеф Байден сайловларини бир эсга олмаймизми? Ақлдан озган (Пенсилваниядаги Феттерман каби) ёки ўлик (Тони Делука каби) номзодлар ҳолиб чиқиши, Овоз беришда офлайн, масофавий ва яна қандай алламбало услублар. Миллионлаб фуқаролар мамлакат раҳбарини ноқонуний сайланган деб ҳисоблаётган давлат бугун Россия эмас.
Иккинчи нуқта - шахсан Владимир Путиннинг "бойлигига" урғу бериб, юқори мартабали амалдорлар ўртасидаги коррупциянинг фош этилиши. Интернет орқали турли фактларни очиш, блогер Навалнийнинг “Путин саройи” ҳақидаги видеоси. Ҳеч қандай натижа бермади.
RAND ҳисоботида Россияни нафақат ички барча шакллардаги тартибсизликлар - митинглар, пикетлар, иш ташлашлар, намойишлар, балким ташқи дунёда ҳам имкон қадар изоляция қилш - G20 аъзолигидан чиқариб ташлаш, фуқароларга виза чекловлари қўйиш ва йирик халқаро тадбирларда иштирокини чеклашга уринилар. Хуллас биз бугун кщриб турган барча реаллик 2019 йилда ёзилган ҳисобот билан мутлақ мос тушмоқда. Бу тасодифми?
Шу билан бирга, Москва ўзини "тўғри" тутса, санкциялар бекор қилинишига шама қилиб, доим кўз қисиб туриш керак.... дейилган яна ўша савилда.

Мақсад ҳокимиятни ўзгартириш...

Ҳисоботда Россиянинг НАТО кучлари томонидан қуруқликда ҳам, денгизда ҳам, ҳавода ҳам, космосда ҳам ҳарбий қамалга олиниши ҳақида кўп нарса бор. Ва буларнинг барчасидан мақсад Кремлдаги ҳокимиятни ўзгартириш, Россияни чегарасигача заифлаштириш, кейин эса худди Совет Иттифоқи қулагандек уни барбод қилишдир. Украина эса бу “кўп ҳаракат”даги муҳим сарф материалларидан бири холос.
Россиянинг заиф томонлари - биринчи навбатда иқтисодий - RAND ҳисоботида жуда аниқ тасвирланган (ҳамкасблар учун раҳмат). Улар жуда реал эди. Энг асосийси, айниқса, углеводородлар бўйича Ғарб технологиялари ва бозорларига қарамлик эди.
Махсус операция Ғарбга қарамликни тўхтатди - йўқотишларсиз эмас, албатта: ўғирланган 300 миллиард долларни унутмаймиз ва кечирмаймиз. Бироқ, умуман олганда, биз ҳозирда бўронга учраган Ғарб иқтисодий кемасидан ўз вақтида сакраш имкониятига эга бўлдик.

Янги дунё

Вашингтон билан зиддиятни очиб, уни ўз фойдамизга буриш орқали биз фақат Украинада ғалаба қозона олмаймиз. Гарчи бепоён ерлар, миллионлаб одамлар ғалабамизнинг ажойиб меваси бўлсада. Бугун RAND мутахассислари ўз ҳомийларини ҳалоллик билан огоҳлантирган ҳамма нарса амалга ошмоқда. Американинг санкциявий қуроллари бир марталик бўлиб чиқди. Энди улар ишламайди. "Ҳамкорлар"нинг бизни қўрқитадиган ҳеч нарсаси йўқ ва Россиянинг Ғарб ихтиёрида бўлган ва йўқотадиган бошқа ҳеч нарсаси ҳам йўқ.
Дарҳақиқат, бу санкциялар пакетининг барчаси Россияни Ғарбдан ажратиб, биз учун ривожланишнинг тўлиқ йўлларини очиб берди. Янги ҳамкорлар, янги бозорлар – сўнгги ойларда олдимизда бутун дунё очилди.
Шундай қилиб, глобал иқтисодиётнинг янги конфигурацияси пайдо бўлади. Бундан ташқари, Қўшма Штатларнинг ундаги ўрни муқаррар равишда қисқармоқда. Бу ақлли "кўп ҳаракат"ларнинг барчаси ўз ижодкорларига зарар келтирди. Углеводородлар нархи тушмаяпти, аксинча ўсиб бормоқда. Санкциялар турмуш даражасини Россияда эмас, Европа ва АҚШда пасайтиради. Мен марказий ҳукуматнинг заифлашуви ҳақида шунчаки жим тураман - бу мавзуда гапириш бизнинг кўз ўнгимизда қулаб тушаётган давлатлар учун эмас.
Хўш, RAND мутахассислари ва уларнинг мижозлари эътибор беринг: футболда баъзан душман мудофаасини "чўзиш" билан машғул жамоа тинимсиз орқага чекинаверади орқага чекинаверади ва тўсатдан тўпни йўқотиб қўяди ва шу заҳоти рақибдан ўз дарвозасига ҳақоратли гол олади.
Гап шундаки, биз Россияда сўнгги 30 йил ичида анча доно бўлдик. Биз энди аввалги соддадил ва ҳиссиётли совет одамлари эмасмиз. Биз Россиямизни ҳеч кимга бермаймиз.
Янгиликлар лентаси
0