https://sputniknews.uz/20221212/ilhom-teatri-binosida-yongin-sodir-boldi-30670286.html
"Илҳом" театри биносида ёнғин содир бўлди
"Илҳом" театри биносида ёнғин содир бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган. 12.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-12T13:23+0500
2022-12-12T13:23+0500
2022-12-12T14:56+0500
жамият
ёнғин
театр
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0c/30670004_0:97:1022:672_1920x0_80_0_0_460f132a4770fb1f44dadae431c3e8d2.png
Тошкент, 12 дек — Sputnik. Бугун, 12 декабрь куни “Илҳом” театри биносида ёнғин юз берди. Шу сабабдан спектакллар намойиши вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда театр ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.Таъкидланишича, тергов камида икки ҳафта давом этади. Ёнғин тафсилотлари келтирилмаган.Олдин сотиб олинган барча чипталар театр қайта очилгунча ўз кучини йўқотмайди.Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ўт ўчирувчиларга соат 03:34 да Шайхонтоҳур тумани “Ўрда” МФЙ Пахтакор кўчасида жойлашган “Илҳом” театри биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:00 да ўчирилган.Ёнғин натижасида театр биносининг 1-қават холида 80 кв. м. майдон ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар сабабли бинонинг 600 кв.м. майдони сақлаб қолинган.“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, - дейилади ФВВ хабарида.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0c/30670004_0:1:1022:768_1920x0_80_0_0_213247758b74b35795c5a497e891fad8.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ёнғин, театр, тошкент
жамият, ёнғин, театр, тошкент
"Илҳом" театри биносида ёнғин содир бўлди
13:23 12.12.2022 (янгиланди: 14:56 12.12.2022) Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Тошкент, 12 дек — Sputnik. Бугун, 12 декабрь куни “Илҳом” театри биносида ёнғин юз берди. Шу сабабдан спектакллар намойиши вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда театр ижтимоий тармоқдаги саҳифасида
маълум қилди. “Илҳом” театри кўргазмалар залида содир бўлган ёнғин туфайли спектакллар тергов якунига қадар тўхтатилди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тергов камида икки ҳафта давом этади. Ёнғин тафсилотлари келтирилмаган.
Олдин сотиб олинган барча чипталар театр қайта очилгунча ўз кучини йўқотмайди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ўт ўчирувчиларга соат 03:34 да Шайхонтоҳур тумани “Ўрда” МФЙ Пахтакор кўчасида жойлашган “Илҳом” театри биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:00 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида театр биносининг 1-қават холида 80 кв. м. майдон ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар сабабли бинонинг 600 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, - дейилади ФВВ хабарида.