Ўзбекистоннинг 7 вилоятида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

© KamchatkaПоследствия схода лавины
Последствия схода лавины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2022
Oбуна бўлиш
Тоғли ҳудуд аҳолиси ва дам олувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим туманларида 10-14 декабрь кунлари қор кўчкиси юз бериши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эьлон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралган.
Аввалроқ мамлакатда совуқ ҳаво келаси ҳафта бошигача сақланиб қолиши, дам олиш кунларида эса ҳаво совиши ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0