Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 10 декабрнинг асосий хабарлари

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие добровольческого батальона имени Судоплатова во время получения ими военной техники в Запорожской области.
Военнослужащие добровольческого батальона имени Судоплатова во время получения ими военной техники в Запорожской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2022
Oбуна бўлиш
ДХР ҳудудида Россия қўшинларининг ҳужумкор ҳаракатлари давом этмоқда. Украина қўшинлари чекинмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Россия Федерацияси Донбассда махсус ҳарбий операцияни давом эттирмоқда. Бугунги куннинг энг муҳим воқеалари.

Россия Мудофаа вазирлиги баёноти:

Харков вилоятининг Цинковка ва Кисловка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман кучларига зарба берилди. Купянск йўналишида 30 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи ва учта пикап йўқ қилинди.
Красно-Лиманский йўналишида рус қўшинлари ҳужумни давом эттирдилар, бунинг натижасида янада қулай позициялар эгалланди.
Луганск Халқ Республикасининг Червонопоповка ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари йўналишидаги иккита қарши ҳужумини бартараф этди. 60 нафаргача украиналик ҳарбий ва ёлланма аскар, бир БМП ва иккита зирҳли машина йўқ қилинди.
Донецк йўналишида рус бўлинмалари душманни мустаҳкамланган истеҳкомлардан сиқиб чиқариб, ҳужум операцияларини давом эттирдилар. 50 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар, иккита БМП, зирҳли транспортёр ва учта пикап йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида ДХРнинг Сладкое ва Шевченко аҳоли пунктлари йўналишида УҚКучлари бўлинмаларининг Россия позицияларига қилган ҳужумлари бартараф этилди. Душман артиллерия ёрдамида мағлуб этилди ва ўз позицияларига қайтарилди.
Владимировка аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли Кучларининг иккита диверсион разведка гуруҳи йўқ қилинди. Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 40 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли транспорт воситаси ва тўртта юк машинасини ташкил этди.
Армия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерия ёрдамида Харков вилоятининг Цинковка, Кругляковка, Берестовое, ЛХРнинг Невское, ДХРнинг Бахмут ва Клещиевка аҳоли пунктлари ҳудудларида, душманнинг олтита қўмондонлик пунктлари яксон этилди. Бундан ташқари, Украина Қуролли Кучларининг 92 та артиллерия бўлинмаси ва 197 та ҳарбий техникасига зарба берилди.
ДХРнинг Торское аҳоли пункти ҳудудида АҚШ томонидан ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-36 батареяга ыарши кураш радари йўқ қилинди.
ДХРнинг Северск аҳоли пункти яқинида Украинанинг "Град" кўп ракета тизимининг иккита жанговар машинасиги йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ДХРНинг Еленовка, Благовещенка ва Валеряновка аҳоли пунктлари ҳудудларида бир суткада тўртта учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилди.
Бундан ташқари, Запороже вилоятининг Комсомолское, Новоҳоривка, Жовтневе аҳоли пунктлари ҳудудларида HIMARS , "Ураган" ва "Ольха" кўп ракета тизимларининг 10 та ракетаси уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 341 та самолёт, 181 та вертолёт, 2647 та учувчисиз учиш аппарати, 392 та зенит-ракета комплекси, 7049 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 926 та кўп ракета тизимларининг жанговар техникаси, 3672 та майдон артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 7534 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0