Нима сабабдан Артёмовск Украина Қуролли Кучлари учун стратегик аҳамиятини йўқотди
18:26 08.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023)
© Sputnik / Viktor AntonyukБойцы ЧВК "Вагнер" передвигаются на трофейном автомобиле на окраине Бахмута в Донецкой области
© Sputnik / Viktor Antonyuk
Oбуна бўлиш
Россия қўшинлари махсус операция зонасида стратегик ва ўт очиш қуввати бўйича устунликни сақлаб қолмоқда. Кучли ҳимояланган қалъа ҳисобланувчи Артёмовск Россия кучлари қўлига ўтиш арафасида.
Соледардан ва Артёмовскдан Маринка ва Угледаргача бўлган 150 километрлик тўқнашув чизиғида вазият бугун жуда қайноқ. Бу ерда Украина Қуролли Кучлари шахсий таркиби ва НАТОнинг Киев режимига юбораётган ёрдамининг "темир оқими" тўхтовсиз яксон қилинмоқда. АҚШнинг Украина лойиҳаси шармандали якун топмоқда.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 6 декабрь куни Донбасснинг олтита аҳоли пункти – Майорск, Павловка, Опитное, Андреевка, Жанубий Белогоровка, Курдюмовка қисқа вақт ичида озод қилинганини эълон қилди. Шунингдек вазир ноябрь ойида душман йўқотишлари 8300 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 15та самолёт ва вертолёт, 149та танк ва 300 та жанговар зирҳли техникани ташкил этганини таъкидлади.
Артёмовск, Авдеевка, Мариинка ва Угледар йўналишида рус бўлинмалари Украина қўшинларининг позицияларига фаол равишда ҳужум қилмоқда. Донбасс Украина қуролли кучларининг минглаб аскарлари, хорижлик "легионерлар" ва Украина формасини кийган НАТО ҳарбийлари учун оммавий қабрга айланиб бормоқда. Россия артиллерия ва ҳужум отрядлари зарбалари остида Украина Қуролли кучларининг бир неча бўлинмалари бугун Донетскнинг шарқий чеккасига туташган Маринка шаҳрини тарк этишди. Махсус операция зонасида қиш иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Артёмовск чеккасидаги шиддатли жанглар Киев режими қўшинлари учун "Бахмут гўшт майдалагичи" га айланди. У ерда ҳар куни юзлаб украиналик аскарлар артиллерия ва "Солнтсепек" оғир ўт очиш тизимлари зарбасидан ҳалок бўлмоқда. Президент Владимир Зеленский ўтган ҳафтада Бахмут (Артёмовск) учун жангда мамлакат тақдири ҳал бўлаётганини таъкидлаб, Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийдан бу ерни "охиргигача" ҳимоя қилишни талаб қилди.
Бироқ, 5 декабрь, душанба кунидан бошлаб Киев Украина жамоатчилигини Артёмовскни ташлаб кетишини қабул қилишга тайёрлашни бошлади ва аллақачон шаҳарни "стратегик аҳамиятга эга эмас" деб эълон қилишди. Украина Қуролли кучлари бу ерда дуч келган минглаб йўқотишларида АҚШ ва Британиянинг ҳарбий мутахассисларни айблашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Британия украиналик аскарларни нотўғри тайёрлаган, АҚШ эса бу ҳудудга "Моцарт" хусусий ҳарбий компанияни юборган. Уларўз навбатида Украина аскарларини Россия артиллерияси зарбаси остига юборган.
Шу билан бирга, Артемовскдан 30 км ғарбда жойлашган Украина Қуролли Кучларининг "Бахмут қалъаси" Славянско-Краматорск мустаҳкамланган ҳудуди тақдирини баҳам кўришга тайёрланмоқда. НАТО таҳлилчилари Донбассдаги Украина Қуролли кучларининг иккига бўлиниши, йўқотишлар ортиши ва Киев режими жангариларининг яна чекиниши ҳақида башорат қилмоқда.
Қайтмас нуқта
Фақатгина сўнгги 24 соат ичида Донецк, Красно-Лиманский, Купянский йўналишларида Украина Қуролли Кучларининг 340 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, 10 та ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва жанговар зирҳли техникаси йўқ қилинди.
Шунингдек, Кривой Рог металлургия заводи цехларида олтита Ёппасига реактив ўт очиш тизими MLRS ҳамда 70 дан ортиқ HIMARS снарядлари "демилитаризация қилинди".
ДХРнинг Малотарановка қишлоғи яқинидаги ҳарбий техникани қайта тиклаш пунктига берилган зарба натижасида HIMARS кўп ракета ташувчиси ва унинг 48 та снарядлари йўқ қилинди.
ДХРнинг Малотарановка қишлоғи яқинидаги ҳарбий техникани қайта тиклаш пунктига берилган зарба натижасида HIMARS кўп ракета ташувчиси ва унинг 48 та снарядлари йўқ қилинди.
Россия қўшинлари энергетика, алоқа ва логистика объектларига юқори аниқликдаги зарбалар билан Украина Қуролли кучларини бутун мамлакат бўйлаб операцион таъминотидан маҳрум қилмоқда. Киев режими қўшинлари захира, ёқилғи, ўқ-дорилар ва ҳарбий техника тақчиллигини бошдан кечирмоқда. Ҳатто НАТО мамлакатлари томонидан Киев режимини қурол-яроғ билан таъминлаш давом этаётганини ҳисобга олсак ҳам, объектив равишда Украина қўшинлари ўзларининг жанговар барқарорлигини йўқотдилар ва фаол ҳужум операцияларига қайтмаслик даражасига етдилар.
Россия махсус ҳарбий операцияси давомида 520 дан ортиқ самолёт ва вертолётлар, 2638 та учувчисиз самолётлар, 392 та мобил ҳаво мудофаа тизими, 7020 та танк ва бошқа зирҳли техникалар, 913 та жанговар МЛРС, 3664 та Украина қуролли кучларининг артиллерия қисмлари йўқ қилинди.
Катта йўқотишлардан ташқари, кириб келган қишмавсуми ҳам Киев режими учун муҳим муаммога айланмоқда. Аёз ва қорли текислик НАТО стандартларидаги ҳарбий техниканинг яширин ҳаракати ва тўғридан-тўғри ишлашини мураккаблаштиради - совуқда двигателлар ишламайди, каучук "парчаланади", электроника ишламай қолади. Бузилган техникани далада таъмирлаш мумкин эмас ва унинг сафга қайтиши бир неча ойга чўзилади. Баъзан ҳатто Польша ёки Болтиқбўйи ҳудудига жўнатишга тўғри келади.
The Washington Post газетасининг ёзишича, фронт чизиғидаги УҚК бўлинмалари доимий артиллерия ўқлари, “иссиқлик ва қаҳва етишмаслиги” туфайли маънавий жиҳатдан тор-мор этилган. Newsweekқўшимча қилишича, Украинанинг энергетика инфратузилмаси 2022 йил охиригача бутунлай барбод бўлиши мумкин, кейин эса электр ўчирилиши бир неча ҳафта давом этади, шаҳарлар “кейинги тўрт ой ичида деярли яшаш учун яроқсиз ҳолга келади”. Шу фонда Украина президенти Владимир Зеленский махсув операция зонасидаги вазиятни имкон қадар кескинлаштириш ва НАТОни Россия билан очиқ ҳарбий можарога тортиш ниятида.
Аксарият эвропаликларнинг эса режалари бошқа. Германия, Италия, Франция ва бошқа бир қатор давлатлар қурол-яроғ етказиб беришни "секинлаштирмоқда", ишончдан қочиш учун очиқчасига мағлуб бўлган Киев режимидан сезиларли даражада узоқлашмоқда.
Аксарият европаликларнинг эса режалари ўзгача. Германия, Италия, Франция ва бошқа бир қатор давлатлар қурол-яроғ етказиб беришни "секинлаштирмоқда". Улар эҳтимол Европанинг “суиқасди”ни олдини олиш мақсадида, мағлуб бўлгани ойдинлашиб қолган Киев режимидан узоқлашмоқда. Франциянинг Ле Фигаро газетаси Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга, Киевга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирмоқда, чунки Зеленский - Украинани ҳимоя қилмаяпти, балки “ўз халқини қурбон қилиб, Россияни йўқ қилиш қуролига айланмоқчи”.
Таъкидлаш жоизки, сайёрамиздаги эҳтиётсиз қўшниларимизнинг тажовузкорлиги экстремал даражага етганда, Москва ҳам қараб турмайди. Унинг қўлида дунёдаги энг кучли ядро арсенали бор ва у ўз миллий хавфсизликни кафолатланган даражада сақлаб туриш ҳамда дунёда тенг ва бўлинмас хавфсизлик тамойилларини барча воситалар билан ҳимоя қилиш ниятида.
Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграмдаги каналига обуна бўлинг https://t.me/AKhrolenko
Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграмдаги каналига обуна бўлинг https://t.me/AKhrolenko