https://sputniknews.uz/20221207/prezident-konstitutsiya-kuni-arafasida-402-mahkumni-afv-etdi-30570641.html
Президент Конституция куни арафасида 402 маҳкумни афв этди
Президент Конституция куни арафасида 402 маҳкумни афв этди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон тарихида илк бор 400 дан зиёд маҳкум афв этилди. Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 63 нафарини... 07.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-07T20:59+0500
2022-12-07T20:59+0500
2022-12-07T21:05+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
конституция
афв
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1333/18/13331886_0:160:3073:1889_1920x0_80_0_0_e86c2828c7bdfac691ff6fbe3e1acd6d.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.Афв этилган шахсларнинг 128 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 201 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 15 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бир сўз билан айтганда 223 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда, 121 нафар шахс пробация органлари назоратидан чиқарилмоқда. Шунингдек, 58 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 63 нафарини аёл ҳамда 19 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади."Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатларнинг намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир", - дейилади ҳужжатда.Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1333/18/13331886_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_58a36879ca2dbd9c72af06897593f924.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, конституция, афв
сиёсат, шавкат мирзиёев, конституция, афв
Президент Конституция куни арафасида 402 маҳкумни афв этди
20:59 07.12.2022 (янгиланди: 21:05 07.12.2022) Ўзбекистон тарихида илк бор 400 дан зиёд маҳкум афв этилди. Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 63 нафарини аёл ҳамда 19 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни
имзолади. Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 402 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 128 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 201 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 15 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бир сўз билан айтганда 223 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда, 121 нафар шахс пробация органлари назоратидан чиқарилмоқда. Шунингдек, 58 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 26 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 63 нафарини аёл ҳамда 19 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
"Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатларнинг намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир", - дейилади ҳужжатда.
Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.