Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и президент Киргизии Садыр Жапаров перед церемонией совместного фотографирования глав стран - участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС).
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и президент Киргизии Садыр Жапаров перед церемонией совместного фотографирования глав стран - участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон президентига таваллуд куни муносабати билан табрик йўллади.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 декабрь куни Қирғиз республикаси президенти Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
“Туғилган кунингиз муносабати билан самимий табрикларимни ва энг эзгу тилакларимни йўллаш менга катта мамнуният бағишлайди”, - дейилади табрик аввалида.
Табрикда қайд этилишича, Садир Жапаровнинг мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги, Қирғизистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлидаги фаолияти алоҳида эътирофга лойиқ.
Ўзбекистон президенти Жапаровнинг икки мамлакат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва биродарлик руҳидаги стратегик шериклик ва ҳар томонлама алоқаларни кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида урғулаган.
Шунингдек, у Қирғизистонга амалга ошириладиган олий даражадаги ташриф, самарали музокаралар, эришилаётган муҳим келишувлар қардош ўзбек ва қирғиз халқларининг умумий манфаатларига хизмат қилишини қайд этган.
“Таъкидлаш жоизки, сизнинг президентлик даврингизда улкан амалий саъй-ҳаракатларингиз ва қатъий позициянгиз туфайли фавқулодда муҳим бўлган чегара масалаларининг ҳал этилиши мустаҳкам сиёсий иродангизни яна бир бор яққол намоён этди. Сизнинг бошчилигингизда Қамбарота гидроэлектр станцияси, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл линияси қурилиши каби йирик минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳам муваффақиятли бошлангани бизни, айниқса, қувонтиради”, - дейилади табрикда.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ўзаро ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган муносабатлари бундан буён ҳам мустаҳкамланишига ишонч билдирган. Шу билан бирга, давлат раҳбари Жапаровнинг туғилган куни муносабати билан унга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва масъулиятли давлат фаолиятда янги муваффақиятлар, қардош Қирғизистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт тилаган.
Янгиликлар лентаси
0