https://sputniknews.uz/20221128/mirziyoev-rossiya-davlat-dumasi-raisini-qabul-qildi-30327563.html
Мирзиёев Россия Давлат думаси раисини қабул қилди
Мирзиёев Россия Давлат думаси раисини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Россия Давлат думаси раиси билан кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларни янада чуқурлаштиришни муҳокама қилди. 28.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-28T20:09+0500
2022-11-28T20:09+0500
2022-11-28T20:09+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
вячеслав володин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1c/30326815_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_ca3d7041be8738237220125e46b159d7.jpg
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.Учрашув аввалида Вячеслав Володин давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.Кейинги йилларда парламентлараро мулоқотлар жадал суръат касб этгани, Ўзбекистон ва Россия ҳудудларида янги форматдаги – икки мамлакат парламентларининг палата ва қўмиталари раҳбарлари даражасида учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий қилингани алоҳида қайд этилди.Томонлар янги ташкил этилган Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия фаолияти икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда қонунчилик фаолиятини ташкил этиш соҳасида тажриба алмашишни кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлашди.Иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий натижалари мамнуният билан қайд этилди. Жорий йилнинг бошидан буён икки томонлама товар айирбошлаш учдан бирга ошди.Россия инвестицияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, қишлоқ хўжалиги тармоқларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ишблармонлик алоқалари изчил кенгайиб бормоқда.Маданий-гуманитар йўналишда, энг аввало, олий ва ўрта таълим ҳамда туризм соҳаларида самарали ҳамкорлик ривожлантирилмоқда.Россия делегацияси аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ёшлар тарбияси, соғлиқни сақлаш салоҳиятини ошириш, шаҳар ва қишлоқлар инфратузилмасини модернизация қилиш борасида рўй берган ўзгаришларни юксак баҳолади.
https://sputniknews.uz/20221128/ismoilov-va-volodin-hamkorlik-boyicha-parlamentlararo-komissiya-reglamentini-imzoladi-30308801.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1c/30326815_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_83b446ab8dcf43af439c5b8dd6a3b73e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, вячеслав володин
сиёсат, шавкат мирзиёев, вячеслав володин
Мирзиёев Россия Давлат думаси раисини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Россия Давлат думаси раиси билан кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларни янада чуқурлаштиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлиси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.
Учрашув аввалида Вячеслав Володин давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
"Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди", - дейилади Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Кейинги йилларда парламентлараро мулоқотлар жадал суръат касб этгани, Ўзбекистон ва Россия ҳудудларида янги форматдаги – икки мамлакат парламентларининг палата ва қўмиталари раҳбарлари даражасида учрашувлар ўтказиш амалиёти жорий қилингани алоҳида қайд этилди.
Томонлар янги ташкил этилган Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссия фаолияти икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда қонунчилик фаолиятини ташкил этиш соҳасида тажриба алмашишни кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлашди.
Иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий натижалари мамнуният билан қайд этилди. Жорий йилнинг бошидан буён икки томонлама товар айирбошлаш учдан бирга ошди.
Россия инвестицияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда нефть-газ, энергетика, кон-металлургия, қишлоқ хўжалиги тармоқларида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ишблармонлик алоқалари изчил кенгайиб бормоқда.
Маданий-гуманитар йўналишда, энг аввало, олий ва ўрта таълим ҳамда туризм соҳаларида самарали ҳамкорлик ривожлантирилмоқда.
Россия делегацияси аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, ёшлар тарбияси, соғлиқни сақлаш салоҳиятини ошириш, шаҳар ва қишлоқлар инфратузилмасини модернизация қилиш борасида рўй берган ўзгаришларни юксак баҳолади.