Тошкентда учта халқаро кўргазма иш бошлади - видео

Oбуна бўлиш
UzAgroExpo, UzProdExpo ва InterРackExpo кўргазмаларида Россиянинг 10 дан ортиқ ҳудуддан компаниялар иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкентда бир вақтнинг ўзида учта халқаро кўргазма – UzAgroExpo, UzProdExpo ва InterРackExpo ўз ишини бошлади.
Кўргазмаларда 20 мамлакатдан 160 дан ортиқ компания ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда: қишлоқ хўжалиги техникаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш учун ингредиентлар, қадоқлаш ускуналари ва бошқалар.
Россия номидан кўргазмаларда 10 дан ортиқ минтақалардан каттагина делегация иштирок этмоқда.
Вакиллик қилаётган Россия компанияларининг аксарияти аллақачон Ўзбекистонда тажрибага эга, бироқ баъзилари ўз маҳсулотларини илк бор шу ерда намойиш этмоқда ва Ўзбекистон бозорига кириш истагида.
Кўргазма қандай ўтяпти ва рус ишлаб чиқарувчилари ўзлари билан нималар олиб келишгани билан бизнинг видеомизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0