https://sputniknews.uz/20221125/toshkent-xalqaro-aeroportida-inson-aralashuvisiz-ishlaydigan-avtoturargoh-ishga-tushirildi--30236792.html
Тошкент халқаро аэропортида инсон аралашувисиз ишлайдиган автотураргоҳ ишга туширилди
Тошкент халқаро аэропортида инсон аралашувисиз ишлайдиган автотураргоҳ ишга туширилди
Автотураргоҳ тизими автомобилларнинг давлат рақамларини мустақил равишда эслаб қолади ҳамда кириш/чиқиш ва тўловларни қабул қилиш имконини беради ... 25.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-25T10:27+0500
2022-11-25T10:27+0500
2022-11-25T10:27+0500
жамият
аэропорт
тошкент халқаро аэропорти
автомобил
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/19/30236512_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_fed63d3f48973dddc69b2e1cdf2b6cec.jpg
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. "Тошкент" халқаро аэропортида автоматлаштирилган автотураргоҳ ишга туширилди. Бу ҳақида Uzbekistan airports хабар берди.Қайд этилишича, тест режимида Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали олдида Ўзбекистонда биринчи бўлиб 333та автотураргоҳга мўлжалланган тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳ ишга туширилди.Бу инсон аралашувисиз ишлайдиган биринчи автотураргоҳ бўлиб, автотураргоҳ тизими автомобилларнинг давлат рақамларини мустақил равишда эслаб қолади ҳамда кириш/чиқиш ва тўловларни қабул қилиш имконини беради.Автоматлаштирилган автотураргоҳнинг ишлаш тартибиҲайдовчиларга тўхташ жойи учун тўлов амалга оширишнинг икки усули таклиф этилади. Автомашина рақамини автоматик идентификацияланган тақдирда, тўхташ жойи учун тўлов махсус автотураргоҳ ҳисоблагичи орқали нақд пулда ёки QR код ёрдамида амалга оширилиши мумкин.Тўловни амалга ошириш учун машина рақами терминалга киритилади, шундан сўнг тўлов миқдори паркометр дисплейида пайдо бўлади. Агар машинанинг рақамини автоматик равишда аниқлаш имкони бўлмаса, автотураргоҳга киришда ўрнатилган терминалдан махсус чиптани олиб, чиқишда ушбу чипта ёрдамида тўлов амалга ошириш лозим.Тўлов амалга ошириш воситалариАйни пайтда барча янги ва эски банкноталар, қайтимни олиш имконияти билан, тўловга қабул қилинади. Шу билан бирга, Payme тўлов тизими ёрдамида QR-код орқали тўловни амалга ошириш мумкин.Яқин вақт ичида бошқа тўлов тизимлари, шунингдек, Visa, Mastercard, Ҳумо ва UzCard банк карталари орқали тўловлар амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.Айтилишича, мобил илова билан автотураргоҳнинг интеграциялашуви ҳам якунланмоқда, бу эса автомобилдан чиқмасдан тўловни амалга ошириш имконини беради.Қўшимча қилинишича, айни пайтда иккинчи автотураргоҳда – келиш терминали олдида ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. Келгусида пойтахт аэропортининг қолган автотураргоҳлари ҳам тўлиқ автоматлаштирилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/19/30236512_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e0d82fb5eef476997bc32222a31b60cf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
жамият, аэропорт, тошкент халқаро аэропорти, автомобил
жамият, аэропорт, тошкент халқаро аэропорти, автомобил
Тошкент халқаро аэропортида инсон аралашувисиз ишлайдиган автотураргоҳ ишга туширилди
Автотураргоҳ тизими автомобилларнинг давлат рақамларини мустақил равишда эслаб қолади ҳамда кириш/чиқиш ва тўловларни қабул қилиш имконини беради - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. "Тошкент" халқаро аэропортида автоматлаштирилган автотураргоҳ ишга туширилди. Бу ҳақида Uzbekistan airports хабар
берди. Қайд этилишича, тест режимида Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали олдида Ўзбекистонда биринчи бўлиб 333та автотураргоҳга мўлжалланган тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳ ишга туширилди.
Бу инсон аралашувисиз ишлайдиган биринчи автотураргоҳ бўлиб, автотураргоҳ тизими автомобилларнинг давлат рақамларини мустақил равишда эслаб қолади ҳамда кириш/чиқиш ва тўловларни қабул қилиш имконини беради.
Автоматлаштирилган автотураргоҳнинг ишлаш тартиби
Ҳайдовчиларга тўхташ жойи учун тўлов амалга оширишнинг икки усули таклиф этилади. Автомашина рақамини автоматик идентификацияланган тақдирда, тўхташ жойи учун тўлов махсус автотураргоҳ ҳисоблагичи орқали нақд пулда ёки QR код ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Тўловни амалга ошириш учун машина рақами терминалга киритилади, шундан сўнг тўлов миқдори паркометр дисплейида пайдо бўлади. Агар машинанинг рақамини автоматик равишда аниқлаш имкони бўлмаса, автотураргоҳга киришда ўрнатилган терминалдан махсус чиптани олиб, чиқишда ушбу чипта ёрдамида тўлов амалга ошириш лозим.
Тўлов амалга ошириш воситалари
Айни пайтда барча янги ва эски банкноталар, қайтимни олиш имконияти билан, тўловга қабул қилинади. Шу билан бирга, Payme тўлов тизими ёрдамида QR-код орқали тўловни амалга ошириш мумкин.
Яқин вақт ичида бошқа тўлов тизимлари, шунингдек, Visa, Mastercard, Ҳумо ва UzCard банк карталари орқали тўловлар амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.
Айтилишича, мобил илова билан автотураргоҳнинг интеграциялашуви ҳам якунланмоқда, бу эса автомобилдан чиқмасдан тўловни амалга ошириш имконини беради.
"Тизимнинг икки кунлик ишлаши натижасида олинган маълумотларга кўра, ҳайдовчиларнинг 99 фоизи автотураргоҳ учун нақд пулда тўлов амалга оширади, бу эса маблағларнинг ноқонуний чиқиб кетиш имконияти катталигидан далолат беради. Автоматлаштириш коррупция фактини бутунлай истисно қилади - терминал билан "келишиб" бўлмайди ва у даромадларни яширмайди. Тўлиқ молиявий шаффофлик”, дейди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Джураева.
Қўшимча қилинишича, айни пайтда иккинчи автотураргоҳда – келиш терминали олдида ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. Келгусида пойтахт аэропортининг қолган автотураргоҳлари ҳам тўлиқ автоматлаштирилади.